Кундалик хабарлар - 05 September 2014
- 21:22Ўз талабасини зўрлашда айбланган бухоролик профессор 13 йилга қамалди
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг “Ҳуқуқ” нашрига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 118-моддаси ва 210-моддалари билан айбланган Бухоро Давлат университети профессори Илҳом Ғаниев 13 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Номусга тегиш ва пора олиш жиноятларини ўз талабасига нисбатан қўллаган профессор китоб бериш баҳонасида ўз шогирдини бадном қилган ва қиз ўз жонига қасд қилиб, бахтли тасодиф туфайли омон қолган. Жиноят ишлари дўйича Бухоро вилояти суди университет маъмуриятига ке...
20:26Украинада ўқ отишни тўхтатиш протоколи Минскда имзоланди
Бундан бир неча соат аввал Белорусия пойтахти Минскда тўпланган Украина собиқ президенти Леонид Кучма, Россиянинг Киевдаги элчиси Михаил Зурабов, ЕХҲТ вакили Хайди Тальявини ҳамда ўз-ўзини мустақил деб эълон қилган Донецк ва Луганск республикаларининг бош вазирлари Александр Захарченко ва Игорь Плотницкий ҳукумат қўшинлари ва супаратист жангарилар ўртасида ўқ отишни тўхтатиш бўйича протокол имзоладилар. Бу протоколнинг ҳуқуқий кучи йўқ бўлса ҳам, тарафлар унинг асосида ҳаракат қилишга ваъда б...
16:03Қирғизистон Олий Суди: Ўзбек аслли ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаров бутун умр қамоқда ўтиради
Маълумки, Жалолобод вилоятида яшаган ва ўша ерда фаолият олиб борган Азимжон Асқаров 2010 йилнинг июнь ойида Қирғизистон жанубидаги воқеаларда иштирок этиш айби билан умрбод озодликдан маҳрум этилганди. Дунё жамоатчилигининг талаби билан Қирғизистон Бош прокуратураси 2013 йил 5 майда Азимжон Асқаровнинг ишини қайтадан кўриб чиқиш масаласини ўрганиш учун махсус тергов гуруҳи тузди. 2014 йил февраль ойида гўёки етарлича сабаб бўлмагани учун терговни тўхтатиш қарори чиқарилди. Ҳуқуқ ҳимоячиси...
13:25Муҳаммад пайғамбарнинг мақбарасини кўчиришмоқчими?
Маълумки, Муҳаммад пайғамбар Мадинадаги Ал-Набави масжидида дафн этилган, кейинчалик у ерга мақбара қурилган. Бу ер Исломнинг Каъбадан кейин иккинчи муқаддас жойи ҳисобланади. Ҳозир тарқатилаётган хабарларга кўра, гўёки Саудия Арабистонида Муҳаммад пайғамбарнинг ҳокини қайтадан ал-Баки қабристонига дафн этиш режалари бормиш. Чунки, айнан ўша ерда пайғамбарнинг отаси ва оила аъзоларининг кўпчилиги дафн этилган. Бу хабарларга қанчалик ишониш мумкин? Бунинг учун хабарларни диққат билан ўқиш лози...
08:31Туркия президенти Эрдўғон АҚШлик ҳамкасби Обамадан Фатхулла Гуленни ҳайдашни сўрамоқчи
Кеча Уэльсда бошланган НАТО саммити доирасида Туркия ва АҚШ президентлари Ражаб Эрдўғон ва Барак Обаманинг учрашуви аввалдан режалаштирилган экан. Ражаб Эрдўғон Озорбайжонга қилган сафаридан кейин Бокудан Уэльсга учаётган вақтида ўзи билан кетаётган туркиялик журналистлар билан суҳбат қилибди (расмда) ва ҳозир АҚШнинг Пенсильвания штатида яшаётган Фатхулла Гулен масаласини ҳам тилга олибди. Бу ҳақда Туркия матбуоти хабар тарқатди. Ражаб Эрдўғон Фатхулла Гуленнинг исмини тилга олмасдан, Туркияда...
23:05НАТО Россиянинг Украинага қарши агрессив ҳаракатларини кескин қоралади
Бугун бошланган НАТО саммити доирасида ўтказилган Украина-НАТО комиссияси (расмда) Россиянинг Украинага қарши агрессив ҳаракатларини кескин қораловчи махсус декларация қабул қилди, дейилади украинларнинг УНИАН агентлиги тарқатган хабарда. Комиссия аъзолари Россия Украинанинг мустақиллиги ва ҳудудий бутунлигини бузишни давом эттираётганини таъкидлаш билан бир қаторда, Россия ўз қўшинларини Украина жанубига олиб киргани, у ердаги қуролли гуруҳларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётгани, Украина чег...
- 22:24Москвада Ўзбекистон Исломий Ҳаракати фаоллари ҳибсга олингани иддао қилинмоқда
Россиядаги бир қанча оммавий ахборот воситалари, хусусан, Лента.Ру агентлиги Москванинг Ясенево тумани полицияси томонидан қалбаки паспорт, ҳайдовчилик гувоҳномалари ясаш билан шуғулланган гуруҳни ҳибсга олгани ва суриштирувлар даврида улар Ўзбекистон Исломий Ҳаракати фаоллари бўлиб чиққани ҳақида ёзишмоқда. “Маълумотларга кўра, қўлга олинган Марказий Осиё фуқаролари радикал исломга эътиқод қилган ва Ўзбекистон Исломий Ҳаракати аъзоларидир”, дейилади хабарларда.
- 21:52Урганч университети ректори Рўзимбой Эшчонов ҳибсга олинди
Хоразм вилояти прокуратураси қошидаги департамент ва Урганч шаҳар ММХ бўлими тезкор вакиллари томонидан Урганч давлат университети ректори, биология фанлари доктори Рўзимбой Эшчонов коррупциявий жиноятларда айбланиб, ҳибсга олинган. Эшчонов Ўзбекистон Репсубликаси жиноий қонунчилигининг мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, ноқонуний даромадларни легаллаштириш, талон-тарож, пора олиш ва мансаб сохтакорлиги сингари 5 эпизодда айбланмоқда. Академик Рўзимбой Эшчонов сўнгги марта 27 август куни Ў...
21:29Тошкентдаги кўприкка исломий жангарилар байроғини осиб кетишди
“Озодлик” радиоси ўз тингловчилари шоҳидлигига таяниб, Тошкентдаги Юнусобод кўпригига исломий жангари ташкилотнинг байроғи осиб кетилгани ҳақида хабар қилди ва байроқнинг кўприкка осиқлик суратини чоп этди. Мазкур ҳолат Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармасининг Терроризм ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси томонидан ўрганила бошлаганини таъкидлади. Радио манбаларига кўра¸ бу воқеа шаҳардаги ҳуқуқ-тартибот органларини оëққа турғазган. Маълум бўлишича, байроқ 28 августга ўтар кечаси о...
- 20:21Ўзбек чегарачилари қуролланган наркоташмачини ҳибсга олишди
Ўзбекистон Республикаси Миллий Хавфсизлик Хизматининг Давлат чегараларини қўриқлаш бошқармаси матбуот хизматига кўра, Афғонистондан Ўзбекистонга 30 килограммга яқин опий гиёҳвандлик моддасини олиб ўтаётган Афғонистон фуқароси қўлга олинди. Қўлга олиш пайтида қаршилик кўрсатган наркоташмачининг ёнидан «ПМ» жанговар тўппончаси топилди. МХХ хабарида наркокуръернинг қай манзилга йўл олгани, унинг исми-шарифи ҳақида айтилмайди. Мазкур ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан жино...