03 March 2015
01:53 - Юсуф Жума: Борис Немцов хотирасига

Аллақачонлар қатл
Этилиши бўлган шарт.
Оламга офат қотил
Остида осмондай тахт.

Аллақачонлар тожга
Муносиб фидойи эр.
Топталди ёвуз кучга
Бошида қоп қора ер.

Ҳақ, адолатинг шуми?!
Оламни олди олов.
Бўлди ёвузлик еми
Эзгулик - Борис Немцов.

Марду номард уруши
Ҳаёт - қисмат юклари.
Эрлар дилларин тешди
Кремлнинг ўқлари.

Сўқир товуқларига
Қолган Эй дунё - жаноб,
Кремл ўқларига
Қачон берасан жавоб?!

28.02.2015