04 March 2015
07:02 - UZ домени: сон бор, салмоқ йўқ!
Кейинги бир ой давомида UZ миллий домени ҳудудида мингдан ортиқ янги интернет нашрлари номи рўйхатга олинди. Бу эса миллий домен ташкил этилганидан бири рекорд кўрсаткичдир. Жами 20 мингдан ошган доменлар орасида афсуски пичоққа илинарли бирорта янгилик ёки хабар берадиган, ўзбек миллати ва Ўзбекистоннинг фундаментал муаммоларига бағишланган чуқур таҳлилий мақолалар чоп этадиган сайтлар йўқ.

Мутахассислар фикрича, миллий домен ҳудудида абонентларнинг сони ошишига сабаб ҳукумат томонидан ташкилот ва муассасаларнинг ўз саҳифаларини очишга мажбурланаётганидар. 1995 йилдa ташкил этилган UZINFOCOM маркази UZ миллий ҳудудининг маъмуридир. Шу йилнинг 29 aпрелидa миллий домен ҳудуди ташкил этилганига 20 йил тўлади.