03 March 2015
23:15 - Ислом Карим Самарқандда сайловчиларга ёлғонларни сўзлади, энди жиззахликларга сўзламоқчи

Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон президентлигига номзод Ислом Карим шу кунларда турли вилоятларда сайловчилар билан кўришмоқда. У аввал Самарқандда шундай масахарабозлик тадбирини ўтказди. Нега масхарабозлик дейсизми? Қаранг, расмий хабарларга кўра, Ислом Карим учрашувда нутқ сўзлаб, мамлакатдаги ислоҳотларни давом эттириш, аҳоли фаровонлигини оширишга сўз берибди.

Қани бирота эси жойида одам этсинчи, иқтисодининг кучи билан Қозоғистондан 8-10 баравар орқада қолган Ўзбекистон бунчалик қолоқликдан чиқиш учун қандай ислоҳотлар қилмоқда? Ҳеч қандай! Айнан шу сабабдан Қозоғистон билан ўртамиздаги фарқ йил сайин ортиб бормоқда. Аҳолининг ўртача ойлигида ҳам шунча фарқ бор. Аҳолининг қанақа фаровонлиги ҳақида гапириш мумкинки, ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан кам ойлик олса.

Бундан кейинги масхарабозлик тадбири Жиззах вилоятида бўлиши керак. Режимбошининг ташрифи олдидан шаҳар уйларининг томи қизилга бўялди, кўча-кўйлар тозаланмоқда. Милиция оёққа турган, “сайловчилар” эса бир ойдан бери репитиция қилишмоқда. Хавфсизлик чоралари кучайтирилган.

Нима бўларди, Ислом Карим у ерда ҳам ёлғон тўла нутқ сўзлайди, аввалдан тайёрланган сайловчилар унинг оёғидан ўпади.