03 March 2015
02:11 - Россияда ишсизлар сони миллионга яқинлашмоқда, яна ўзбекларга ёмон
Россия Меҳнат вазирлиги хабар қилишича, Россияда фақат бир хафта ичида ишсизларнинг сони 2% га ортиб, бир миллионга яқинлашмоқда. 18 февралда ишсизлар сони 959445 экан, 25 февралда 979058 бўлибди. Россиянинг 81 минтақасида ишсизлар сони отган, фақат Омск ва Ингушетияда бироз камайган. Меҳнат вазирлигининг хабарида ишсизлар камайган минтақалар ичида Қрим ва Севастополь ҳам кўрсатилган. Аммо, дунё бу икки минтақани Россияники ҳисобламайди. Биз ҳам.

Россияда ишсизлар сонининг кўпайиши руслардан ҳам кўпроқ ўзбеклар учун муҳим. Чунки, мамлакатимзда иқтисоднинг чўкиши давом этар экан, миллионлаб ўзбеклар Россия ва бошқа мамлакатларда мардикорлик қилиб, оила боқишмоқда. Демак, энди уларга Россияда иш топиш ҳам қийинлашади, улар Ўзбекистонга юбораётган пул миқдори камаяди. Ўзбекистоннинг Давлат бюджети мардикорларнинг пули билан оёқда турганини ҳисобга олсак, давлатнинг аҳволи ҳам оғирлашади.