Кундалик хабарлар - 25 April 2015
01:14Бухорода 5,5 килограмм гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинди, бу балодан қутилиш йўли ҳали йўқ.
Давлат Божхона қўмитасининг Бухоро вилояти бошқармаси вакиллари Хўжадавлат темир йўл постида Туркманистондан Ўзбекистонга олиб ўтилаётган 5,5 килограмм наркотик моддани ушлаб қолишди. “Шарқий экспресс” нашрининг ёзишича, аёллар пайпоғига солиниб, елим билан маҳкамланган гиёҳванд моддалар “Туркманистон - Ўзбекистон” поездининг ғилдираклари остидаги яширилган экан. Бухоролик божхоначиларнинг айтишича, улар Ўзбекистонга гиёҳванд модда олиб кириш бўйича 16 ҳаракатнинг олдини олишган. Натижада ...
- 23:08Шунақасиям бўларкан: Фарғонада ноқонуний яшаб келаётган 3 қирғиз мамлакатдан чиқариб юборилди
Фарғона вилояти ИИБнинг Хорижга чиқиш, кириш ва фуқаролик бўлими томонидан ўтказилган текширишлар жараёнида Ўзбекистон ҳудудида ноқонуний яшаб келган уч нафар қирғизистонлик мамлакатдан чиқариб юборилди. Маълум бўлишча, улар давлат чегараларини ғайриқонуний равишда кесиб ўтганлар ва тегишли тартибда рухсат олмай туриб, мамлакатимиз ҳудудида яшаб келишган. Шунингдек, вилоятда ноқонуний яшаб келган яна 80 нфар хорижлик аниқланган. Уларнинг 50 нафари Қирғизистон, 16 нафари Тожикистон ва 14 наф...
22:21Абдулазиз Комил БМТнинг махсус вакилини қабул қилди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабарида бугун вазир Абдулазиз Комилнинг БМТ Бош котибининг махсус вакили, Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази (МОПДММ) раҳбари, минтақада ўз миссиясини якунлаётган Мирослав Енчани қабул қилгани таъкидланади. Дипломатик мулозамат қоидаларига кўра вазир қабулида бўлган Енча Ўзбекистон ҳукуматининг олқишларини қабул қилибди. М.Енча 2008 йилдан буён МОПДММни бошқариб келмоқда, 2015 йилнинг май ойидан бошлаб эса БМТ Бош котибининг ...
- 21:19Ажабо: Ўзбеклар дунёдаги энг бахтиёр халқлардан бирими? “Бирлик” ҳақ экан, яна ҳақ бўлади!
Кеча Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Gallup ижтимоий сўров маркази ҳамда АҚШдаги Колумбия университети тадқиқотчилари дунё халқларининг Бахтиёрлик даражасини эълон қилди ва Ўзбекистон 158 мамлакат орасида 44-поғонани банд қилганини кўрсатиб берди. Бу эса, Ўзбекистон МДҲ мамлакатлари орасида энг бахтиёр, деганидир. Бахтиёрлик масаласида Ўзбекистон бу йил дунёнинг энг тараққий этган японлар ва Жанубий Кореяликларни ҳам ортда қолдирибди. Рўйхатда Молдова - 52, Қозоғистон - 54, Литва - 56, Беларус ...
20:43Арманилар эса, турклар тарафидан қатлиом бошланишининг 100 йиллигини хотирлашмоқда
Туркия Чаноққала ғалабасининг 100 йиллигини нишонлар экан, Арманистонда турклар гўёки арманиларни қатлиом қилишга бошлаганининг 100 йиллиги хотирланмоқда. Арманилар ҳам, худди турклар каби, бу кунни ҳар йил эслашади. Бугун Арманистонда ўтказилган маросимларда қатнашиш учун келган икки исм жуда муҳимдир – Россия Президенти Владимир Путин ва Франция Президенти Франсуа Олланд. Бу икки мамлакатда арманилар лоббиси жуда кучли – асосий сабаб шунда. Жуда кўпчилик Европа мамлакатлари билан биргали...
19:34Бугун Туркия Чаноққала ғалабасининг 100 йиллигини нишонламоқда
Германия, Италия ва Австрия-Венгрия иттифоқияга қўшилган Туркия Антанта номи остида бирлашган Россия, Англия ва Франция бошчилигидан коалицияга қарши Чаноққала (Дарданелли) бўғозида бундан роппа-роса 100 йил аввал бугун бошланган жангда ғолиб чиққан эди. Агарда Туркия ўша жангда ютқазса, аввал Чанаққала бўғози, сўнгра Босфор бўғози ва Истанбул қўлдан кетган бўларди. Туркия Анқара атрофида денгизга ҳам чиқиш йўли бўлмаган ҳудудлардаги кичкина давлатга айланарди. Шу сабабли 24 апрель Чаноққала ға...
16:11Ана холос: Жорийдаги Халифамиз ҳали тирик, аммо янгиси тайёр!
Жаҳон ахборот воситалари Ироқдаги расмий ҳукуматнинг маслаҳатчиси Ҳишам ал-Ҳошимийга асосланиб, ўзини Ироқ Шом Ислом Давлати ва келажакнинг Халифалиги ёки Халифати деб эълон қилган гуруҳнинг раҳбари, яъни Халифаси Абу Бакр Ал-Боғдодий оғир ярадор бўлгани сабабли, унинг вазифасини бажариб туриш, аввалданоқ унинг ўринбосари ҳисоблаб келинган, урушдан аввал физика ўқитувчиси бўлган Абу Ала Африга топширилибди. Абу Бакр Ал-Боғдодий 18 март куни АҚШ бошчлигидаги коалициянинг ҳаво ҳужуми натижасида оғ...
- 09:33Ямандаги шифокорларимиз руслар тарафидан эвакуация қилинмоқда
РИA Новости aгентлиги тарқатган хабарда айтилишича, 23 aпрель куни тонгдa Россиянинг икки сaмолёти Ямандан 400 кишини Москвaгa олиб келди ва улар орасида бир гуруҳ Ўзбекистон фуқаролари ҳам бор. Агентлик Ямaн пойтaхти Сaнадaн Россия учоқлaридa эвaкуaция қилинганлар орасида ўзбеклар борлигига урғу берган. Эвaкуaция қилингaнлaр орaсидa ўзбекистонликлaрдан ташқари Россия, Укрaинa, Белaрус, Тожикистон вa Қозоғистон фуқaролaри ҳaм бор, дейилади агентлик хабарида. Яманнинг расмий пойтахти бўлган Са...
- 08:35Ўзбеклар фожеаси: Москвадан 23 яшар ўзбек аёли чақалоғини чавақлади
Москвада ўзининг чақалоғини чавақлаб, кейин целоффан пакетга ўраб кўчага ташлаган ўзбек аёли ҳисбга олинди. Вино қўйиш корхонасида ишлаган 23 ёшли аёл афсуски руҳан соғлом, унинг мудҳиш жинояти москваликларни ҳайратга солмоқда. Терговчиларга кўра, Москва шаҳри Рябиновая кўчасида ерга кўмилган пакет топилган бўлиб, ичида бўйин қисмига пичоқ билан жароҳат етказилган чақалоқ жасади топилган. Ўша куннинг ўзида, яъни 21-апрель куни тергов ишлари бошлаб юборилган. Қизалоқнинг ўлдирилганлигига 2-3...
07:18Қирғизча масхарабозлик: Қирғизистон Бош вазири ўз ҳисоботи парламентда тасдиқлангандан кейин истеъфога кетди
Тарихда бундай воқеа аввал ҳам бўлган-бўлмаганлигини билмаймиз, билишни ҳам истамаймиз, аммо кеча Қирғизистон Бош вазири Жомарт Оторбаев парламент олдидаги ҳисоботи қабул қилингандан кейин истеъфога кетганини масхарабозлик эканлиги шубҳасиздир, дейди “Ҳаракат” мухбири. Жомарт Оторбаев кеча Қирғизистон парламентининг эрталабки мажлисида ҳисобот берган ва ҳисоботи қабул қилингандан кейин истеъфога кетишини эълон қилар экан, парламентдаги кўпчилик коалицияси янада қатъийроқ бош вазир т...