25 April 2015
01:14 - Бухорода 5,5 килограмм гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинди, бу балодан қутилиш йўли ҳали йўқ.
Давлат Божхона қўмитасининг Бухоро вилояти бошқармаси вакиллари Хўжадавлат темир йўл постида Туркманистондан Ўзбекистонга олиб ўтилаётган 5,5 килограмм наркотик моддани ушлаб қолишди. “Шарқий экспресс” нашрининг ёзишича, аёллар пайпоғига солиниб, елим билан маҳкамланган гиёҳванд моддалар “Туркманистон - Ўзбекистон” поездининг ғилдираклари остидаги яширилган экан.

Бухоролик божхоначиларнинг айтишича, улар Ўзбекистонга гиёҳванд модда олиб кириш бўйича 16 ҳаракатнинг олдини олишган. Натижада йирик миқдордаги гиёҳванд моддалар мусодара қилинган.

Фақат Бухоро ёки Ўзбекистонда эмас, бутун дунёда божхоначи ва бошқа махсус хизматларнинг ҳамма ҳаракатларига қарамасдан, қўлга олинаётган наркотик моддалар умумий наркотик айланмасининг кичкина қисмини ташкил қилади. Наркотик айланмаси бизнессга айланган. Шу сабабли, баъзи мамлакатлар баъзи наркотик моддаларни легаллаштириш йўлидан ҳам кетмоқдалар.

Одамзод бу балодан қутилиш учун ҳали кўп иш қилиши керак, фақатгина наркотик ови етарсиз. Биз учун муҳим бўлгани, биринчи навбатда, Афғонистон иқтисодининг ажралмас қисмига айланган гиёҳванд моддалар етиштириш соҳаси йўқ қилиниши лозим.