24 April 2015
19:34 - Бугун Туркия Чаноққала ғалабасининг 100 йиллигини нишонламоқда

Германия, Италия ва Австрия-Венгрия иттифоқияга қўшилган Туркия Антанта номи остида бирлашган Россия, Англия ва Франция бошчилигидан коалицияга қарши Чаноққала (Дарданелли) бўғозида бундан роппа-роса 100 йил аввал бугун бошланган жангда ғолиб чиққан эди. Агарда Туркия ўша жангда ютқазса, аввал Чанаққала бўғози, сўнгра Босфор бўғози ва Истанбул қўлдан кетган бўларди. Туркия Анқара атрофида денгизга ҳам чиқиш йўли бўлмаган ҳудудлардаги кичкина давлатга айланарди.

Шу сабабли 24 апрель Чаноққала ғалабаси Туркияда ҳар йили катта танталар билан нишонланади. Бу ғалабада асосий роль ўйнаган ва кейинчалик Туркия Жумҳуриятининг асосчиси бўлган Отатурк қадрланади. Бу йил эса, ғалабанинг 100 йиллиги, тантаналар яна ҳам каттароқ бўлди.

Европанинг ҳамма давлатларитўғридан тўғри, Хитой ҳамда АҚШ рамзий шаклда Атланта аъзолари бўлгани сабабли, табиий, Туркияда ўтказилаётган тантаналарда Озорбайжон, Туркманистон, Шимолий Қибрис (Кипр) Турк Жумҳурияти, Қатар, Босния-Герцоговина, Македония, Сенегал, Покистон, Словения каби 21 мамлакатнинг президентлари, бир қатор мамлакатларнинг бош вазирлари ёки парламент раҳбарлари ва Хорватия, Тожикистон каби мамлакатларнинг вазирлари қатнашди.

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон расмий хабарларда тилга олинмаганидан тушуниш мумкинки, уларни вакиллари келмаган ёки жуда паст савияда бўлган. Бу Турк Дунёси тушунчасига нисбатан сотқинликдир.