24 April 2015
07:18 - Қирғизча масхарабозлик: Қирғизистон Бош вазири ўз ҳисоботи парламентда тасдиқлангандан кейин истеъфога кетди

Тарихда бундай воқеа аввал ҳам бўлган-бўлмаганлигини билмаймиз, билишни ҳам истамаймиз, аммо кеча Қирғизистон Бош вазири Жомарт Оторбаев парламент олдидаги ҳисоботи қабул қилингандан кейин истеъфога кетганини масхарабозлик эканлиги шубҳасиздир, дейди “Ҳаракат” мухбири.

Жомарт Оторбаев кеча Қирғизистон парламентининг эрталабки мажлисида ҳисобот берган ва ҳисоботи қабул қилингандан кейин истеъфога кетишини эълон қилар экан, парламентдаги кўпчилик коалицияси янада қатъийроқ бош вазир тайинлашига ишонч билдирган. Бундан ҳам қизиғи шундаки, кечга яқин Қирғизистон Президентининг матбуот котиби Жанар Акаев Бош вазирнинг истеъфоси ҳақидаги аризаси ҳали Президент Алмазбек Атамбаевга етиб келмаганини билдирган. Қаранг, Бош вазирнинг парламентда эълон қилган аризаси ҳали президентга етиб келмаган эмиш.

Кўриниб турибдики, дейди мухбиримиз, Қирғизистон ҳалигача давлатчилик нималигини ҳам билмайдиган ва тушунмайдиган аҳволда. Бу - давлат ҳам эмас, масхарабозлик билан шуғулланувчилар подаси. Аммо, шу пода 2010 йилнинг июнь ойида Ал Хоразмий, Ал Форобий, Мирзо Улуғбек авлодлари бўлган ўзбекларнии тириклайин ёқди, 3 кунда 300 ўзбекни ваҳшийларча ўлдирди. Дунёда сони 30 миллиондан ортиқ бўлган ўзбеклар эса ҳамма тешикларини қисиб ўтириб, пода бўлишда қирғизлардан қолишмаслигини кўрсатди.

Агар бир кун қирғизлар ўзбекларни қирғин қилганларини тан олса, ўзбеклар бундай нарса бўлмагани ҳақида баёнот берсалар ҳайрон бўлмаслик керакка ўхшайди.