Кундалик хабарлар - 28 April 2015

  • 23:22Венгрия мамлакатимизда дипломатик ваколатхонасини очади

    Бугун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил Венгрия Ташқи ишлар ва савдо вазири ўринбосари Ласло Сабони қабул қилди ва ўзбек-венгер муносабатларига оид муҳим масалалар, бир қатор халқаро ҳамда минтақавий муаммоларни кенгашди, дейилади расмий хабарда. Учрашув жараёнида икки тараф ўзаро алоқаларнинг, хусусан, савдо-иқтисодий ва сармоявий соҳалардаги муносабатларнинг истиқболларини сўзлашган. Суҳбат сўнггида Ўзбекистон томони Венгрия ҳукуматининг Тошкент шаҳрида дипломатик вак...

  • 22:44Ҳатто Туркмaнистон алоқа йўлдошини фазога учирди, Ўзбекистон кўприк қурганига хурсанд

    Туркмaнистон ўзининг илк миллий телекоммуникaция йўлдошини Ер шари орбитaсигa учирди. Спутник AҚШнинг Флоридa штaтидaги космодромдaн пилотсиз ракета ёрдaмидa самога учирилган. TurkmenAlem52E деб номланган сунъий йўлдош Евроосиё, Яқин Шaрқ вa Шимолий Aфрикaдaги қaрийб 1,2 миллиaрд кишилик aудиториягa телевидение вa бошқa aлоқa хизмaтлaрини кўрсaтa олади. Мазкур сунъий йўлдошни Франциянинг Thales Alenia Space ширкaти қурган. Бу лойиҳага қанча маблағ тикилгани айтилмаяпти. Ердaн қaрийб 36 минг ...

  • 22:06Путиннинг арман геноциди ҳақидаги сўзлари Эрдўғонга оғир ботди

    Ўрисларнинг РИА Новости агентлиги маълум қилишича, Туркия президенти Ражаб Эрдўғон россиялик ҳамкасби Владимир Путиннинг арманилар геноциди ҳақидаги сўзларидан ғазабга келди ва Путиннинг ўзига Қрим воқеаларини “эслатиб”, унинг аҳамияти геноциддан кам эмаслигини тушунтиришга уринди. Путиннинг “геноцид” сўзини тилга олганлигидан норозилигини билдирган Эрдўғон: “Россия “геноцид” сўзини биринчи марта қўллаётгани йўқ. Путиннинг бундай қадамидан ранжидим. Агар Россия бундай қиладиган бўлса, келинг...

  • 07:06Ишониш қийин, аммо шунақа: АҚШнинг Мэрилэнд штатида фавқулодда ҳолат, унинг маркази Балтимор шаҳрида комендантлик соати жорий этилди

    Бир неча кун аввал Балтимор шаҳар полицияси тарафидан қандайдир арзимаган айбнома асосида ушланган қоратанли эркак киши полиция изоляторида оламдан ўтди. Унда юрак касаллиги борлиги айтилмоқда. Ўшандан бери шаҳарда қоратанлиларнинг кўп ҳолларда тартибсизликларга айланиб кетаётган намойишлари бўлмоқда. Кеча, душанба куни аҳвол жуда ёмонлашди. Намойишчилар полицияга тош отишмоқда, полиция автомобилини ёқиб юборишди, баъзи дўконларни талон-тарож қилиш бошланди. Президент Барак Обама Мериленд штати...

  • 02:41АҚШ Украинага 200 миллион долларлик ҳарбий ёрдам бермоқчи

    Конгрессга кеча тақдим этилган АҚШнинг 2016 йилга мўлжалланган ҳарбий бюджети лойиҳасида Украинага 200 млн долларлик ҳарбий ёрдам бериш кўзда тутилган. Бу лойиҳага кўра, АҚШ Мудофаа вазири Украинанинг хавфсизлик кучларига 2016 йилнинг кузигача шунча пуллик ҳужумкор қуроллар бериш имконига эга бўлади. Бериладиган қурол ҳужумкор эканлиги алоҳида урғуланган. Демак, АҚШнинг Украинани Россияга қарши қуроллантириш режалари жиддий. Маълумки, шу кунларда бир неча юз кишилик АҚШнинг ҳарбийлар гуруҳи Ук...

  • 01:21Непалдаги зилзилада ҳалок бўлганларнинг сони 4 мингдан ошди, АҚШнинг ёрдами 10 бараварга кўпайди

    Сўнгги хабарларга кўра, Непалда юз берган 25 апрелдаги зилзилада ҳалок бўлганларнинг сони 4,1 мингга чиқди. Вайроналарнинг тагидан ҳалок бўлганларнинг жасадини чиқариб олиш давом этмоқда. Демак, бу рақам яна ҳам ошса керак. Непалга ёрдам сифатида АҚШ $1 млн, Хитой $3,2 млн ва Европа Иттифоқи €3 млн бериши маълум бўлган эди. Ҳозир АҚШ ёрдамини $9 миллионга чиқаргани билдирилди.

  • 00:50Ўзбекча-қозоқча масхарабозлик: Ислом Карим Нурсултон Назарбойни ғалаба билан табриклади, Нурсултон Назарбой эса Ғарбдан кечирим сўради

    Яқинда масхарабозлик билан президентлик муддатини 5 йилга узайтириб олган Ислом Карим қозоқ ҳамкасбини айнан шундай қилгани билан табриклади. Унинг табрикномасида Нурсултон Назарбойнинг “ишончли ғалабаси” оқишланади ва икки давлатнинг кўп асрлик (???) анъаналарга асосланган ҳамкорлиги давом этишига ишонч билдирилади. Бечора Нурсултон Назарбой эса, масхарабозликни яна ҳам олдинга суриб, ўзига 97,7 фоиз овоз берилгани учун демократик давлатлар олдида уялаётганини айтишгача борибди. У кечаги мат...

27 April 2015
  • 20:51Хоразм миршаббошисига янги ўринбосар тайинланди

    Бугунги “Постда” газетаси Ўзбекситон Ички ишлар вазири тарафидан Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғига янги ўринбосар тайинлагани ҳақидаги хабарни чоп этди. Унга кўра, майор Жаҳонгир Саъдуллаев Хоразм вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари этиб тайинланган. У аввал ҳам Хоразм вилояти ички ишлар тизимида фаолият олиб борган, бошқа ҳамкасбларидан алоҳида муҳим жиҳати ҳам йўқ. Бу лавозимни сотиб олганига ҳам шубҳа йўқ.

  • 20:17Ислом Карим раҳбарларни аттестациядан ўтказмоқчи, ишни ўзидан бошламайдими?

    Ўзбекистон Президенти Ислом Каримнинг фармонига биноан шу йилнинг июль ойи охирига қадар мамлакатдаги давлат иштироки бўлган акциядорлик ширкатлари раҳбарларнинг барчаси аттестациядан ўтказилади. Давлатга доир акциадорлик жамиятлари бошқарув таркиби ходимларининг корпоратив бошқарув, менежмент ва маркетинг, информация-коммуникация технологияларини қўллаш ва улардан ишлаб чиқариш тизимида фойдаланиш каби соҳалардаги билимлари текширилади. Аттестация натижасида бўшаб қолган лавозимларга янги, ...

  • 19:30Ташқи ишлар вазири АҚШ элчисини қабул қилди

    Бугун Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил Америка Қўшма Штатларининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Памела Спартленни қабул қилди. Бу ҳақда хабар қилган вазирлик матбуот хизматига кўра, учрашув доирасида Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Америка Қўшма Штатлари ҳукумати ўртасида наркотикларни назорат қилиш соҳасида кўмаклашиш ва ҳуқуқни қўллаш бўйича 2001 йил 14 августдаги битимга қўшимча киритиш ҳақида ҳужжат имзоланган.