24 April 2015
23:08 - Шунақасиям бўларкан: Фарғонада ноқонуний яшаб келаётган 3 қирғиз мамлакатдан чиқариб юборилди
Фарғона вилояти ИИБнинг Хорижга чиқиш, кириш ва фуқаролик бўлими томонидан ўтказилган текширишлар жараёнида Ўзбекистон ҳудудида ноқонуний яшаб келган уч нафар қирғизистонлик мамлакатдан чиқариб юборилди. Маълум бўлишча, улар давлат чегараларини ғайриқонуний равишда кесиб ўтганлар ва тегишли тартибда рухсат олмай туриб, мамлакатимиз ҳудудида яшаб келишган.

Шунингдек, вилоятда ноқонуний яшаб келган яна 80 нфар хорижлик аниқланган. Уларнинг 50 нафари Қирғизистон, 16 нафари Тожикистон ва 14 нафари Россия фуқаролари экан. Уларга нисбатан тегишли тартибда чоралар кўрилмоқда. Яъни, улар ҳам чиқариб юборилади. Қизиқ, улар ўзбек бўлсачи?