27 April 2015
20:17 - Ислом Карим раҳбарларни аттестациядан ўтказмоқчи, ишни ўзидан бошламайдими?
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримнинг фармонига биноан шу йилнинг июль ойи охирига қадар мамлакатдаги давлат иштироки бўлган акциядорлик ширкатлари раҳбарларнинг барчаси аттестациядан ўтказилади. Давлатга доир акциадорлик жамиятлари бошқарув таркиби ходимларининг корпоратив бошқарув, менежмент ва маркетинг, информация-коммуникация технологияларини қўллаш ва улардан ишлаб чиқариш тизимида фойдаланиш каби соҳалардаги билимлари текширилади.

Аттестация натижасида бўшаб қолган лавозимларга янги, замонавий руҳда фикрлай оладиган мутахассислар, юқори малакали, замонавий талабларга жавоб бера оладиган раҳбарлар ҳамда хорижлик менежерлар жалб қилинади, дейилади хабарларда. Бу ўринда гап “Ўзбекистон темир йўллари”, “Ўзбекэнерго”, “Ўзкимёсаноат” сингари акцияларида давлат улуши бўлган вазирлик даражасидаги муассасалар ҳақида гап бормоқда.

Аслида, бу тўғри иш. Аммо, демократия бўлмаган, коррупция ва порхўрлик ботқиғида ўтирган Ўзбекистонда ҳақиқий аттестация бўлишига Ислом Каримнинг ўзи ҳам ишонамайди. Қолаверса, уни ўз соғлиғидан бошқа бошқа ҳеч нарса қизиқтирмайди ҳам. Қизиқтирса эди, аттестацияни ўзидан бошларди.