28 April 2015
01:21 - Непалдаги зилзилада ҳалок бўлганларнинг сони 4 мингдан ошди, АҚШнинг ёрдами 10 бараварга кўпайди

Сўнгги хабарларга кўра, Непалда юз берган 25 апрелдаги зилзилада ҳалок бўлганларнинг сони 4,1 мингга чиқди. Вайроналарнинг тагидан ҳалок бўлганларнинг жасадини чиқариб олиш давом этмоқда. Демак, бу рақам яна ҳам ошса керак.

Непалга ёрдам сифатида АҚШ $1 млн, Хитой $3,2 млн ва Европа Иттифоқи €3 млн бериши маълум бўлган эди. Ҳозир АҚШ ёрдамини $9 миллионга чиқаргани билдирилди.