Кундалик хабарлар - 07 May 2015
- 17:46СОХТА АЙБЛОВЛАР БИЛАН ҚАТАҒОН ҚИЛИШНИНГ ЧЕКИ БОРМИ?! (“Эзгулик” жамиятининг пресс релизи - №18, 04.05.2015)
Қатағон дейишдан ўзимизни тўхтата олмадик. Боиси сохта айбловлар, қама-қама, ноқонуний судларнинг чеки чегараси бўлмаяпти. Жамиятимизга шу хусусда мурожаат қилаётганларнинг айтишича, ҳукумат тизимида уларнинг арз-додини эшитадиган бир мусулмон марднинг ўзи йўқ. Хоразм вилояти Шовот тумани, “Қиёт” қишлоғи “Идали - Қалъа” маҳалласида истиқомат қилувчи Ваисовлар ҳамда Боғот тумани “Деҳқонобод” қишлоғи, “Саидалижон” маҳалласида истиқомат қилувчи Жуманиёзовлар хонадонидан ариза тушди. Уларга кўра, 1...
16:09АҚШ Ўзбекистонни диний эркинликлар топталаётган ўлка деб атади ва Абдураҳим Пўлатнинг Барак Обамага ёзгани хати тўғрилигини исботлади
АҚШнинг Халқаро диний эркинликлар бўйича комиссияси Ўзбекистонни диний эркинликлар масаласида “алоҳида хавотирга молик” мамлакат деб атади. Қўшма Штатлар комиссиясининг бундай эътирофига Бирма, Судан, Хитой, Саудия Арабистони, Шимолий Корея, Эрон, Эритерия, Туркманистон ва бу йилдан эътиборан Тожикистон ҳам кирди. Комиссия 33 мамлакатни ўрганиб, бу мамлакатларда озчиликни ташкил этувчи диний жамоаларни таъқиб, терроризмга қарши кураш ниқоби остида диний эркинликларни бўғишга қаратилг...
15:13Тошкент ва Киев ўртасида авиапарвозлар тикланадими?
Шу йилнинг 5 майида тўхтатилган Тошкент – Киев авиарейси яна қайта тикланиши мумкин. Бу ҳақда матбуотга Укранина Инфраструктура вазири Андрей Пивоварский маълум қилди. Вазирга кўра, Ўзбекистон томони билан бу ҳақда музокаралар бормоқда. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” бизнинг авиаширкатлар Тошкентга бир ҳафтада бир марта учишини истамоқда. Биз эса ҳафтасига иккита рейс бўлишини таклиф қилаяпмиз. Ўйлайманки, ўтган йилда бўлганидай, бу гал ҳам бир ҳафта ичида масала ҳал бўлади ва ўтган йилда бўлгани каб...
- 12:10Оммани назоратда тутишнинг янги усули: Қарзга электр берилмоқда!
Пойтахт аҳолисининг электр энергиясидан қарзи қарийб 20 миллиард сўмдан ошган. Бу ҳақда “Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси” бош муҳандиси Дилмурод Сайдуллаев матбуотга маълум қилди. Унинг таъкидича, пойтахтнинг Олмазор ва Мирзо-Улуғбек туманларида бу борадаги аҳвол айниқса оғир. Ҳукумат аҳолидан қарзларни ундиришнинг барча чоралари кўрмоқда, аммо натижа кам, аҳолининг тўлов қобилияти паст. Ҳозир электр токидан қарздорлик вилоятларда Тошкентга қараганда бир неча марта юқоридир. Қизиқ...
- 23:31“ЭЗГУЛИК” ҲУКУМАТ ИДОРАЛАРИНИНГ ТОМОҒИДАГИ СУЯКМИ?!” (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи - №17, 05.05.2015)
Юртимиздаги мактаб ўқувчиларининг (барчаси эмас, албатта) хулқ атвори мамлакатда содир бўлаётган кўпгина жиноятларнинг асоси бўлиб қолмоқда. Ёшларни ўқув даргоҳларида, кўча-кўйларда номақбул хатти-ҳаракатларига ота-оналар ва мактаб маъмуриятининг беписандлиги, айниқса мутасадди ташкилотларнинг ўз тинчини, мавқеини ўйлаб кўпчилик салбий ҳолатларни “ёпти-ёпти” қилиб юборишлари оловга мой қуйгандан баттар бўлмоқда. Ўз тенгқурлари томонидан аёвсиз калтакланган 6-синф ўқувчиси Карен Акса...
- 23:08Афғонистон билан авиапарвозлар йўлга қўйилиши мумкин
“РИА Новости”нинг Тошкентдаги афғон элчихонасига таяниб билдиришиса, Ўзбекистон ҳамда Афғонистон пойтахтлари ўртасида мунтазам равишда авиапарвозлар йўлга қўйилиши мумкин. Бу борада иккала давлат ҳукуматлари ўртасида транспорт ва транзит соҳасидаги ҳамкорликни кучайтириш бўйича баённома имзоланган. Элчихона вакилининг айтишича, мазкур ҳужжат Қобул ва Тошкент шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри авиамулоқотларни таъминловчи ҳукуматлараро келишувининг тайёрланишини назарда тутади. Шунинг...
22:10Ўзбекистонда ишчи-ходимларни жума намозига бордирмасликнинг чоралари кўрилмоқда
Бу борадаги ташаббусни Ўзбекистон Республикаси Мaрказий Банки бошлаб берди. Марказий Банк ўз тизимидаги молия муассасаларида тушлик вақтини 13 дан 14 га кўчирди. Эндиликда банкнинг ишчилари соат 14 дан 15 га қадар тушлик қилишади. Аммо банк ходимларининг эрталабки келиш вақти ўзгаргани йўқ, яъни иш кўпчилик банкларда 8 дан бошланади. Ходим тушликкача 6 соат, тушликдан сўнг эса 2 соат ишлаши лозим бўлади. Марказий Банк бу ўзгаришни мижозларнинг банк ходимлари устидан шикояти ва аҳолига хизмат ...
- 07:33Ўзбекистонда коммунал тўловлар ва электр энергияси нархи ҳам ошади
Ўтган кунги хабарларимизда Ўзбекистонда шу йилнинг 15 майидан бошлаб, табиий газ, иссиқ ва совуқ сув нархлари ошиши ҳақида ёзгандик. Ҳозир маълум бўлишича, ойнинг шу санасидан электр энергияси ва коммунал тўловлар нархлари ҳам оширилади. Демак, фуқаролар эндиликда 1 кВт электр энергияси сарфи учун 155 сўм ҳақ тўлайдилар. Бу рақам ҳозирча 144 сўмни ташкил қилмоқда, ўсиш ҳажми 7,4 фоиз. Уй-жой мулкдорлари ширкатлари ҳам аҳолига турли коммунал хизматлар тўлови ҳам 15 фоизгача ошириш кўзда тутил...
23:05Ислом Карим болаларни етим қилмoқда, унинг Фуҳуша-2 қизи етимхона қуряпти
Мамлакатдаги иқтисодий қашшоқлик туфайли Россияга нон излаб кетиб, тобутда қайтаётган ҳамюртларимизнинг фарзандлари Ислом Каримнинг Фуҳушадан кейинги қизи Лола қураётган меҳрибонлик уйларида бекаму-кўст униб, улғайса бўлади. Ана шундай меҳрибонлик уйларидан бири Самарқандда қайта реконструкция қилиниб, “Сен ёлғиз эмассан” фонди раҳбари Лола Карим иштирокида фойдаланишга топширилибди. Бу ҳақдаги хбарлар Фуҳуша-2 деса ҳам бўладиган Лоланинг шахсий сайтига асосланиб тарқатилмоқда. 1943...
- 22:22Ростакам ҳазил: Ўзбек матбуоти 11 майдан бошлаб эркинлашади
Бунга сабаб, дейди махбиримиз, маҳаллий матбуотни кузата туриб, шу йилнинг 11 майида Тошкентда “ОАВ мустақиллигининг мустаҳкамланиши – сўз ва ахборот эркинлиги кафолати” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтади. Конференцияда 30 дан ортиқ миллий давлат идоралари ва жамоат ташкилотлари, шунингдек, 20 дан ортиқ халқаро ташкилотлар ва дипломатик корпусларнинг 100 дан ортиқ экспертлари иштирок этади. Мамлакатимизнинг 50 дан ортиқ етакчи оммавий ахборот воситалари раҳбарлари ҳам иштирок этиши кутилм...