06 May 2015
07:33 - Ўзбекистонда коммунал тўловлар ва электр энергияси нархи ҳам ошади
Ўтган кунги хабарларимизда Ўзбекистонда шу йилнинг 15 майидан бошлаб, табиий газ, иссиқ ва совуқ сув нархлари ошиши ҳақида ёзгандик. Ҳозир маълум бўлишича, ойнинг шу санасидан электр энергияси ва коммунал тўловлар нархлари ҳам оширилади. Демак, фуқаролар эндиликда 1 кВт электр энергияси сарфи учун 155 сўм ҳақ тўлайдилар. Бу рақам ҳозирча 144 сўмни ташкил қилмоқда, ўсиш ҳажми 7,4 фоиз.

Уй-жой мулкдорлари ширкатлари ҳам аҳолига турли коммунал хизматлар тўлови ҳам 15 фоизгача ошириш кўзда тутилган. Ҳатто бензин ва ноннинг нархи ошиши ҳақидан ҳам миш-мишлар бор. Эҳтимол, нарх ошиши бозор иқтисодиётининг талабларидан биридир, аммо Ўзбекистондаги иқтисодиётни соғлом бозор муносабтларига асосланган иқтисод деб бўлармикан?