Кундалик хабарлар - 11 May 2015

  • 21:10Хабарчиликда ўзбекча масхарабозлик: Ҳаромий Рамзон Қодиров АҚШ Президентига хат ёзибди, Абдураҳим Пўлат хат ёзмадими?

    Ўзбекистон режимининг kun.uz каби қўғирчоқ сайтларида хабар қилинишича, Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров ўзининг инстаграмдаги саҳифаси орқали АҚШ президенти хат ёзиб, уни “бу дунёни қаерга олиб бориш” масаласи ҳақида ўйлаб кўришга чақирибди. Рамзон Қодиров чечен миллатини Россия Президент Владимир Путинга сотиш эвазига “Чеченистон раҳбари” бўлиб олган ҳаромий бир одамдир. Унинг АҚШ Президентига ёзган хати кимни қизиқтирарди? Ўзбеклар учун қизиқ бўлган бошқа хат ҳам бор. “Ҳаракат” Агентли...

  • 20:28Ўзбек ошпазлари Гиннеснинг рекордларидан, профессорларимиз мардикорлар қаторидан жой олишмоқда

    Кеча ўзбек ошпазлари катталиги 307 килограмм бўлган чак-чак қандолат маҳсулоти тайёрлаб, Гиннеснинг рекордлар китибини забт қилибди. Маҳсулотнинг ташаббускори ва ошпази Баҳриддий Чустийтга кўра, чак-чакка 1 070 дона тухум, 2 қоп ун, бир қоп шакар ва 30 литр асал, шунингдек, 104 литр ўсимлик ёғи сарф қилинибди. Аввалроқ Минскда эенг катта лағмонни тайёрлаган ошпаз Хаким Ғаниев ҳам ўз иши билан Гиннеснинг эътиборини қозонган, Москвада эса 7 тонна 700 килограммлик ош дамлаб, дунёни ҳайратда қолди...

  • 19:20Ислом Карим солиқ имтиёзларини 2020 йилгача узайтирди, бу иқтисодиётни ривожлантира оладими?

    РИА Новости агентлигининг хабарига кўра, бугун Ўзбекистон президенти Ислом Карим дифференцация қилинган ставкалар бўйича даромад солиғини тўлаш бўйича имтиёзлар муддатини 2020 йилнинг 1 январигача узайтириш ҳақидаги қарорни имзолади. Агентлик хабарига кўра, 2009 йилдан буён Ўзбекистоннинг тижорат банклари учун даромад солиғи узоқ истиқболли инвестицион молиялаштириш улушига қараб камайтириб борилаётган ставкалардаги имтиёз яна беш йилга узайтирилди. Шунингдек, бугунги қарор Ўзбекистондаги етак...

  • 18:32Халқаро Валюта Жамғармаси вакиллари статистикачиларимиз билан учрашди

    Маҳаллий матбуотда пайдо бўлган хабарга кўра, Р.Алмарзоки бошчилигидаги Халқаро Валюта Жамғармаси (ХВЖ) миссияси Ўзбекистон Давлат Статистика Қўмитаси вакиллари билан учрашибди. Хабарга кўра, учрашув жараёнида статистикачиларимиз ХВЖ миссиясига мамлакатнинг охирги йиллардаги иқтисодий ривожланиши кўрсаткичлари, иқтисодиёт ва унинг тармоқлари ўсишини белгилаб берган асосий омиллар ҳақида маълумот беришган. Табиийки, мамлакатда ЯИМнинг ўсиш ҳажми, турли соҳадаги ютуқлар ва ҳоказо. ХВЖ миссияси ...

  • 18:11ЕИнинг Ўзбекистондаги элчиси Юрий Штерк Ташқи ишлар вазирлигида қабул қилинди

    Бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари, элчи Юрий Штерк билан учрашув бўлиб ўтгани хусусида вазирлик матбуот хизмати хабар қилди. Вазирликнинг 4 қаторлик хабарида икки томонлама муносабатларнин долзарб масалалари ҳамда Ўзбекистон – ЕИ Ҳамкорлик кенгашининг Брюссел шаҳридаги бўлажак йиғилишига тайёргарлик жараёни муҳокама қилингани айтилади. Оммавий ахборот воситаларида Европа Иттифоқи ва АҚШ мулозимлари билан учрашувларнинг узлуксиз ёри...

10 May 2015
  • 18:02Масхарабоз режимбошимиз Москвадаги парадда қатнашмабди, Ўзбекистоннинг келажаги нима бўлади?

    Бу ҳақда Ўзбекистон ахборот воситалари мум тишламоқдалар. Лекин, “Ҳаракат” агентлиги кечаги хабарида Москвадаги парадга оид Россияда тарқатилган расмларнинг биронтасида Режимбоши кўринмаганини таъкидланган эди. Ўзбекистонда бугун тарқатилган расмий хабарга қараганда, Ислом Карим айнан бугун соат 14:30 да Тошкентда Мустақиллик майдонига кириб келиб, Мотамсаро Она ҳайкали пойига гулчамбар қўйибди. Демак, у Москвада парадга қатнашмаган, худди Белорусия Президенти Лукашенко каби, 8 май...

  • 10:48АҚШда полициячиларни овлаш бошланмадими?

    Одатда ҳамма мамлакатларда полициячилар тартиб ва қонун бузарларни овлашади. Тескариси бўлаётган жойлар ҳам бор. Масалан, Мексикада гиёҳ савдоси билан шуғулланувчи уюшган жиноий гуруҳлар ўзларни овламоқчи бўлаётган полициячиларни овлашда ҳаммадан олдинга кетишган. Бу каби ёмон воқелар АҚШда илдиз отишга бошламадими? Бундан бир неча кун аввал Нью-Йоркда хизмат вазифасини бажараётган полициячи 25 ёшли Брайн Мурни бошига ўқ отиб ўлдириб кетгандилар. Шу билан Нью-Йоркда ўтган йилнинг декабрь ойид...

09 May 2015
  • 19:08“Ҳаракат” хатқутисидан: “Пастдарғомдаги мактабнинг ҳолига маймунлар йиғлайди”

    Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов ўқимасин! Самарқанд вилоят Пастдарғом туманидаги Замира Усмонова раҳбарлик килаётган 82- мактаб аллақачон авария ҳолатига келган. Ўз вақтида қурилган мактаб 3 қаватли бўлиб, унинг юқори қаватлари қулаб тушиш даражасида. Мактабнинг бундай ҳолти Самарқанддаги мутасадди ташкилотларни умуман қизиқтирмайди. Директор Усмонова мактаб таъмирланиши учун ҳар йили педагогик жамоа ва ўқувчилардан пул йиғиб олади, аммо бу пулларнинг қаерга кетаётганини ҳеч ким билмайди. ...

  • 17:51СИЁСИЙ АЙБЛОВЛАР КЎЛАМИ КЕНГАЙМОҚДАМИ? (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релиз №20, 08.05.2015)

    “Эзгулик”ка мурожаат қилган Тошкент вилояти Зангиота тумани Эркин ҚФЙ Улуғбек кўчаси 1 “А”-уйда истиқомат қилувчи Исроил Ҳамроев “Халқлар дўстлиги” ордени соҳиби, Ўзбекистон Республикаси фахрий ёрлиқлари ва давлат мукофотлари билан тақдирланган шахс. У иқтисод фанлари номзоди сифатида ўз соҳасида узоқ йиллар элга хизмат қилиб келган. Ўғли Илҳом Ҳамроев “Бухорогазсаноатқурилиш” ширкати раҳбари сифатида нафақат Бухорода, балки республикада бирмунча танилган мутахассис эди. “Бухорогазсаноатқурил...

  • 16:03Москвада Улуғ Ваатан Урушидаги ғалабанинг 70 йиллиги нишонланмоқда, Ислом Карим оламшумул башорат қилди

    Дунё Иккинчи Жаҳон Уруши деса ҳам, аввал СССР, ҳозир Россияда Улуғ Ватан Уруши деб айтиладиган урушда немис фашизми устидан қозонилган ғалабанинг 70 йиллиги Москванинг Қизил майдонида ҳарбий парад билан нишонланди. Руларнинг “Новости” агентлиги бу тантаналарда қатнашиш учун собиқ Совет республикларидан қуйидагиларнинг президентлари келганини билдирди: Озорбайжон, Арманистон, Белоруссия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон. Бу рўйхатга Белорусия нимага киритилганини т...