07 May 2015
12:10 - Оммани назоратда тутишнинг янги усули: Қарзга электр берилмоқда!
Пойтахт аҳолисининг электр энергиясидан қарзи қарийб 20 миллиард сўмдан ошган. Бу ҳақда “Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси” бош муҳандиси Дилмурод Сайдуллаев матбуотга маълум қилди. Унинг таъкидича, пойтахтнинг Олмазор ва Мирзо-Улуғбек туманларида бу борадаги аҳвол айниқса оғир. Ҳукумат аҳолидан қарзларни ундиришнинг барча чоралари кўрмоқда, аммо натижа кам, аҳолининг тўлов қобилияти паст.

Ҳозир электр токидан қарздорлик вилоятларда Тошкентга қараганда бир неча марта юқоридир. Қизиқ, иқтисодий қашшоқ аҳолини қарздорликда тутиш мавжуд диктатуранинг фойдасига ишламайдими? Бўлиши мумкин. Бу кутилмаган янгиликни, яъни халқни қарзга ботириб, қарзларни халқни тобеликда ушлаб туриш механизми сифатида ишлатишни Ислом Каримдан бошқа диктаторлар ҳам ўрганишга бошлашса ажабмас.