05 May 2015
22:22 - Ростакам ҳазил: Ўзбек матбуоти 11 майдан бошлаб эркинлашади
Бунга сабаб, дейди махбиримиз, маҳаллий матбуотни кузата туриб, шу йилнинг 11 майида Тошкентда “ОАВ мустақиллигининг мустаҳкамланиши – сўз ва ахборот эркинлиги кафолати” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтади. Конференцияда 30 дан ортиқ миллий давлат идоралари ва жамоат ташкилотлари, шунингдек, 20 дан ортиқ халқаро ташкилотлар ва дипломатик корпусларнинг 100 дан ортиқ экспертлари иштирок этади. Мамлакатимизнинг 50 дан ортиқ етакчи оммавий ахборот воситалари раҳбарлари ҳам иштирок этиши кутилмоқда.

Халқаро конференция Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси, ЕХҲТ ва ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, К. Аденауэр фондининг Марказий Осиё бўйича минтақавий ваколатхонаси ва бошқалар билан ҳамкорликда Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси томонидан ташкил этилмоқда.

Конференциядан кўзланган мақсад – матбуот эркинлиги муаммоларини ўрганиш ва уни бартараф этиш. Ўзбекистон ҳукумати бу тадбирни ўтказяптими, демак масала ҳал бўлади, 11 майдан бошлаб ўзбек матбуоти эркинлашади, дейди мухбиримиз бундай усти ялтироқ тадбирга нисбатан кесатиқ билан.