10 May 2015
10:48 - АҚШда полициячиларни овлаш бошланмадими?
Одатда ҳамма мамлакатларда полициячилар тартиб ва қонун бузарларни овлашади. Тескариси бўлаётган жойлар ҳам бор. Масалан, Мексикада гиёҳ савдоси билан шуғулланувчи уюшган жиноий гуруҳлар ўзларни овламоқчи бўлаётган полициячиларни овлашда ҳаммадан олдинга кетишган.

Бу каби ёмон воқелар АҚШда илдиз отишга бошламадими? Бундан бир неча кун аввал Нью-Йоркда хизмат вазифасини бажараётган полициячи 25 ёшли Брайн Мурни бошига ўқ отиб ўлдириб кетгандилар. Шу билан Нью-Йоркда ўтган йилнинг декабрь ойидан бошлаб ўлдириб кетилган полициячилар сони 5 га етибди.

Кеча Миссисипи штатининг Хэттисберг шаҳрида икки полициячини отиб кетишганди. Оғир аҳволда касалхонага келтирилган полициячилар докторларнинг ҳамма съай-ҳаракатларига қарамасдан оламдан ўтибдилар.

Шундай экан, хабарнинг сарлавҳасидаги савол ўз-ўзидан туғилади.

Расмда - Брайн Мурнинг яқинлари уни кўмиш маросимида.