11 May 2015
19:20 - Ислом Карим солиқ имтиёзларини 2020 йилгача узайтирди, бу иқтисодиётни ривожлантира оладими?
РИА Новости агентлигининг хабарига кўра, бугун Ўзбекистон президенти Ислом Карим дифференцация қилинган ставкалар бўйича даромад солиғини тўлаш бўйича имтиёзлар муддатини 2020 йилнинг 1 январигача узайтириш ҳақидаги қарорни имзолади. Агентлик хабарига кўра, 2009 йилдан буён Ўзбекистоннинг тижорат банклари учун даромад солиғи узоқ истиқболли инвестицион молиялаштириш улушига қараб камайтириб борилаётган ставкалардаги имтиёз яна беш йилга узайтирилди. Шунингдек, бугунги қарор Ўзбекистондаги етакчиси тижорат банкларининг Имтиёзли кредит жамғармаси маблағлари ҳисобидан ажратилган кредит даромадларини беш йилга муддатга солиқлардан озод қилди.

Аммо бу билан мамлакатда ўлиб бораётган иқтисодиёт юксалмайди. Тадбиркорлик субъектлари ва молия институтларининг мамлакат ҳукумати сиёсатига нисбатан ишончи йўқ экан, фақат имтиёзлар бериш йўли билан кўтарилиши мумкин эмас. Биринчи навбатда иқтисоднинг ривожлантишига йўл очадиган инвестиция қилишга қодир бўлган бойлар синфи яратилиши йўлидаги тўсиқлар олиниш керак. Аммо, минг афсуски “иқтисодчи” Ислом Карим бундай нарсаларни тушунмайди ҳам. Демак, Ислом Карим бор экан иқтисодимиз ўлаверади.