Кундалик хабарлар - 01 June 2015

  • 21:29Тошкентда ёш аёл кўп қаватли уйнинг 6-чи қаватидан йиқилиб ўлди

    Бундан бир неча соат аввал Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Проектная кўчаси 9-уйнинг 6-қаватидан йиқилиб ўлган 21 яшар Дилфуза Турдиохунованинг фожиаси сабаблари ўрганилмоқда. Тошкент шаҳар ИИББ тезкор вакиллари ҳамда воқеа гувоҳларига кўра, бу аёл И. исмли шахснинг таъқибидан қочиб, ўзини 6-қаватдан пастга ташлаган. “Дилфуза айнан шу уйнинг шу подъездидан йиқилганлаган аёлларининг учинчидир. Ўтган йили 8-қаватдан тушиб кетган Ким исмли аёл бахтли тасодиф туфайлигина ўлмай қолганди. Дилфузан...

  • 00:13Forbes Kazakhstan журнали Қозоғистон бойларининг рўйхатини эълон қилди, ўзбекча Forbes қачон қилади?

    Forbes - жаҳоннинг энг обрўли, 1917 йилдан бери икки ҳафтада бир чиқадиган молиявий-иқтисодий журналидир. Унинг асосчиси Bertie Charles Forbes. Сўнги йилларда Гуржистон, Польша, Россия, Қозоғистон, Эстония, Япония, Бразилия, Корея, Хитой ва Украинада журналнинг маҳаллий муаммоларга бағишланган ва маҳаллий тилларда ҳам чоп этиладиган вариантлари пайдо бўлди. Бу журнал турли мамлакатлар ва жаҳоннинг бойлари рўйхатини эълон қилиш билан ҳам шуғулланади. Шу кунларда Forbes Kazakhstan журнали Қозоғис...

31 May 2015
  • 22:34Нью-Йорк фондлар биржаси зиг-загли чиқиб-тушишлар ичида барқарор

    Икки ҳафта аввалги хабаримизда, Нью-Йорк фондлар биржасининг асосий кўрсатгичи бўлган Dow Jones индекси ўша ҳафтани 18273 билан, яъни тарихий рекорд 18289 га яқин ҳолда тамолаганини билдирган эдик. Ўтган 2 ҳафта ичида Dow Jones индекси яхшигина зиг-загли ҳаёт кечирди, бир кунда 150-200 атрофидаги тушишлар ва юксалишлар бўлди. Экспертлар ҳар бир тушиш ва чиқишга жиддий сабаблар кўрсатдилар. Аммо, “Ҳаракат”нинг фикрича, кўп параметрли катта системалардаги ҳар бир ўзгаришга сабаб қидиравериш нож...

  • 21:47АҚШ Давлат Котиби Жон Керри Францияда велосипеддан йиқилиб, оёғи лат еди ёки синди

    Кеча Женевада Эроннинг ядровий дастури бўйича шу мамлакат ташқи ишлар вазири Муҳаммад Зариф билан музокралар олиб бориб, бугун куннинг иккинчи ярмида Давлат Котиби бўлгандан бери биринчи марта Испанияга бориши режалаштирилган Жон Керри икки тош орасида спорт билан ҳам шуғулланиб қолмоқчи бўлган шекилли, бугун эрталаб Альп тоғининг Франциядаги қисмида жойлашган Сьонзье шаҳри яқинларида велосипеддан йиқилиб жароҳатланган. Уни аввал Женевага касалхонага обориб текширишибди, сўнгра ўзининг махсус уч...

  • 09:16Истанбул фатҳ этилишининг 562 йиллигини нишонлаш Туркиядаги исломчилар партияси тарафидан сайловолди тадбирига айлантирилди

    Аввалмбор, айтиш керак, арабчадан олинган “фатҳ” сўзининг “очиш, очилиш, эгаллаш, забт этиш, босиб олиш” каби маънолари бор. Юнонларнинг Константинополь шаҳри турклар тарафидан 562 йил аввал фатҳ этилиши, шаҳарнинг туркларга очилиши сифатида байрам қилса бўладиган воқеадир. Аммо, аслида Константинополь турклар тарафидан босиб олганини гапириш тўғрироқ эканлигини ҳисобга олсак, бу кунни байрам қилиш қанчалик тўғри эканлиги ҳақида саволлар туғилади. Кеча Туркия исломчиларининг Адолат ва Тараққи...

  • 00:18Бечора мусулмонлар: Ўрта ер денгизида 4 минг муҳожир европаликлар тарафидан қутқарилибди, ўзбекларни ким қутқаради?

    Жаҳон хабар агентликлари кеча бир кунда Шимолий Африкадан Европага қочоқ йўллар билан келаётган 4 минг мигрант қутқарилганини билдирдилар. Маълумки, бир ой аввал Африкадан Италияга 700 ёки 900 меҳнат муҳожирини олиб келаётган кемача ҳалокатга учрагач, сони 700 дан 900 гача бўлган киши ҳалок бўлган, шу масала бўйича Люксембургда йиғилган Европа Иттифоқига кирувчи давлатларнинг ташқи ва ички ишлар вазирлари меҳнат муҳожирларининг ҳаётини ҳимоя қилиш бўйича муҳим қарорлар қабул қилгандилар. Қарорг...

30 May 2015
  • 22:20Евросиё Иқтисодий Иттифоқи Вьетнамни ўзининг Эркин Савдо Зонасига қабул қилди, Ўзбекистончи?

    Аслида ЕИИда Эркин Савдо Зонаси (ЭСЗ) деган нарсанинг ўзи ҳам йўқ эди. Аммо, пайдо бўлди. Кеча Қозоғистоннинг Оқмола вилоятидаги Бурабай шаҳарчасида (рус хабарларида “поселок” дейилган) Евросиё Иқтисодий Иттифоқига кирувчи давлатларнинг бош вазирлари йиғилиш ўтказдилар. Бу ерга ЕИИга аъзо давлатларнинг, яъни Россия, Белорусия, Қозоғистон, Арманистон ва Қирғизистоннинг бош вазирлари тўпландилар. Йиғилишда бир меҳмон бор эди. Бу - Вьетнам Бош вазири давлатларининг раҳбарлари ЕИИнинг Н...

  • 18:34Михаил Саакашвили Одесса вилояти давлат маъмуриятининг раиси вазифасини бажаришга киришди

    Пешин соатларида Украина ахборот воситалари Михаил Саакашвилига Украина фуқаролиги берилгани ва у Одесса вилояти давлат маъмуриятининг раиси этиб тайинларгани ҳақидаги Украина Президенти Петр Порошенко имзолаган Фармонларнинг номеригача эълон қилдилар. Айнан ўша соатларда Петр Порошенко Михаил Саакашвили билан бирга Одесса вилояти давлат маъмуриятига келдилар. Бу ерда янги раисни маъмурият ходимларига тақдим этиш маросими ўтказилди. Маросимда маъмурият ходимларидан ташқари Вилоят Кенгаши депутат...

  • 16:05Ўзбекистон ва Белорусь режимларини авиапарвозлар боғлайди

    Шу йилнинг 2 июлидан бошлаб, Белорусь пойтахти Минскка узлуксиз авиапарвозлар йўлга қўйилади. Ҳафтанинг сешанба ва пайшанба кунлари “Ўзбекистон ҳаво йўллари” ширкати тарафидан амалга ошириладиган мунтазам авиарейслар учун «Airbus» А320 самолёти ажратилган. Умуман олганда бу яхши хабар. Глобаллашув асрида ҳамма катта шаҳарлар ўртасида авийўллар ишлаши керак. Аммо, икки диктатор Александр Лукашенко ва Ислом Карим бу воқеани ўзларининг оламшумул ютуқлари сифатида кўрсатишга интилмаётганлари тушу...

  • 14:28Ростакам сенсация: Гуржистоннинг собиқ президенти Михаил Саакашвили Одесса вилоятининнг губернатори бўлди

    Кеча кечқурундан бери Украинадан келаётган кутилмаган бир хабар, энг қизиғи, тасдиқланмаган хабар, ҳамманинг диққат марказида. Бу хабарга кўра, Гуржистоннинг собиқ президенти, ҳозир Украинада ислоҳотлар ўтказиш бўйича Маслаҳатчи Халқаро Кенгашнинг раиси Михаил Саакашвили Украина Президенти Петр Порошенко тарафидан Одесса вилоят маъмуриятининг раҳбари, яъни губернатори этиб тайинланган. Энг қизиғи, бу хабар Президент маъмурияти тарафидан расман тасдиқлангани йўқ. Шу соатларда Президент Петр Порош...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону