30 May 2015
14:28 - Ростакам сенсация: Гуржистоннинг собиқ президенти Михаил Саакашвили Одесса вилоятининнг губернатори бўлди

Кеча кечқурундан бери Украинадан келаётган кутилмаган бир хабар, энг қизиғи, тасдиқланмаган хабар, ҳамманинг диққат марказида. Бу хабарга кўра, Гуржистоннинг собиқ президенти, ҳозир Украинада ислоҳотлар ўтказиш бўйича Маслаҳатчи Халқаро Кенгашнинг раиси Михаил Саакашвили Украина Президенти Петр Порошенко тарафидан Одесса вилоят маъмуриятининг раҳбари, яъни губернатори этиб тайинланган. Энг қизиғи, бу хабар Президент маъмурияти тарафидан расман тасдиқлангани йўқ. Шу соатларда Президент Петр Порошенко бугун Одессага бориши расман эълон қилинди. Аммо, у Михаил Саакашвилини Одесса губернатори сифатида тақдим этиш учун кетаётгани тахмин қилинмоқда, холос.

Миш-мишлар шунчалик кўпайиб, жаҳон даражасида муҳокама қилинишга бошланганидан хулоса қилиш мумкинки, Петр Порошенко Михаил Саакашвилини Одесса губернатори этиб тайинлаган. Бундан олдин Саакашвилига Украина фуқаролиги берилгани ҳам айтилмоқда.

Маълумки, Саакашвилининг одамлари ҳисобланадиган Гуржистоннинг собиқ ички ишлар вазири Екатерина Згуладзе-Глюксманн ҳозир Украина ички ишлар вазирининг ўринбосари бўлиб, Тбилисининнг собиқ бош прокурори Давид Сакварелидзе эса Украина Бош прокурорининг ўринбосари бўлиб ишламоқда. Улар Гуржистонда ҳуқуқ-тартибот органларини коррупциядан тозалашда мисли кўрилмаган ишлар қилганлари дунё тарафидан тан олинган. Украина бу тажрибали одамлардан фойдаланмоқчи.

Яъни, Украиналда кетаётган жараёнларнинг мантиғига кўра, Саакашвилининг машҳур Одессага губернатор қилиниши ростга ўхшайди. Одесса Совет замонидан бери коррупция, порахўрлик, давлатга бўйсунмасдан бизнесс олиб бориш каби иллатлари билан машҳур эди. Бу иллатлардан 25 йилдан бери мустақиллик шароитида ҳам қутилолмаган Украина Михаил Саакашвилига умид қилаётгани мантиқлидир.

Аввалги хабарларимизда ҳам айтилганидек, дейди мухбиримиз, Украинада бўлаётган воқеалар ўзбекларга дарс бўлиши керак. Ҳа, катта дарс бўлиши керак. Чунки, Ислом Карим тарафидан ўлдирилаётган Ўзбекистонни қайтадан давлат қилиш осон бўлмайди