31 May 2015
21:47 - АҚШ Давлат Котиби Жон Керри Францияда велосипеддан йиқилиб, оёғи лат еди ёки синди

Кеча Женевада Эроннинг ядровий дастури бўйича шу мамлакат ташқи ишлар вазири Муҳаммад Зариф билан музокралар олиб бориб, бугун куннинг иккинчи ярмида Давлат Котиби бўлгандан бери биринчи марта Испанияга бориши режалаштирилган Жон Керри икки тош орасида спорт билан ҳам шуғулланиб қолмоқчи бўлган шекилли, бугун эрталаб Альп тоғининг Франциядаги қисмида жойлашган Сьонзье шаҳри яқинларида велосипеддан йиқилиб жароҳатланган. Уни аввал Женевага касалхонага обориб текширишибди, сўнгра ўзининг махсус учоғида АҚШнинг Бостон шаҳрига олиб кетишидди. Даволаш ўша ерда ўтказилади.

У фақат лат едими ёки оёғи синдими, номаълум. Яъни, АҚШ расмийлари бу ҳақда очиқ гапирмаяптилар.

Спорт билан шуғулланиш ҳамма учун фойдали ва ҳар бир одамнинг шахсий ишидир, дейди мухбиримиз. Аммо, шундай буюк миссиялар ичида бўлган АҚШ Давлат Котиби муҳим учрашувлар орасида, расмда кўринаётгандек, спортчилар формасида, велосипед учишга бошлаганини тушуниш ва тушунтириш қийин.

Нима ҳам дердик, дейди мухбиримиз, 71 ёшли дипломат-спортчига тезроқ тузалиб кетишни тилаймиз. Унинг Мадриддан кейин Парижга келиб Ироқ Бош вазири Ҳайдар вл-Абади ва АҚШ раҳбарлигида ИШИДга қарши курашаётган коалицияга кирувчи мамлакатларнинг вакиллари билан учрашуви ва, табиий, ИШИДга қарши кураш стратегия ва тактикаларини муҳокама қилиши кутилаётганди. Бу учрашув АҚШнинг бошқа бир дипломати иштирокида ўтказилса керак.