30 May 2015
18:34 - Михаил Саакашвили Одесса вилояти давлат маъмуриятининг раиси вазифасини бажаришга киришди

Пешин соатларида Украина ахборот воситалари Михаил Саакашвилига Украина фуқаролиги берилгани ва у Одесса вилояти давлат маъмуриятининг раиси этиб тайинларгани ҳақидаги Украина Президенти Петр Порошенко имзолаган Фармонларнинг номеригача эълон қилдилар. Айнан ўша соатларда Петр Порошенко Михаил Саакашвили билан бирга Одесса вилояти давлат маъмуриятига келдилар. Бу ерда янги раисни маъмурият ходимларига тақдим этиш маросими ўтказилди. Маросимда маъмурият ходимларидан ташқари Вилоят Кенгаши депутатлари, Олий Раданинг баъзи депутаталри қатнашдилар.

Маълумки, Михаил Саакашвили 1992 йили Тарас Шевченко номли Киев Халқаро Муносабатлар Институтининг Халқаро ҳуқуқ факултетини битирган. Асли оддессалик Петр Порошенко эса, айнан шу институтининг Халқаро иқтисодий муносабатлар факультетини 1989 йили битирган.

Петр Порошенко Михаил Саакашвилини тақдим этиш мароимида уни талабалик йилларидан бери билишини ва унга ишонишини таъкидлаб, буюк ишларга қодир инсон эканлигини ҳам гапирди.

Михаил Саакашвили ўз нутқида асосий мақсади аввалги сунъий қарама-қаршиликларни тарихда қолдириб, жамиятни ким қайси тилда гапиришидан қатъий назар бирлаштириш, Одессани жаҳон мўъжизасига айлантириш эканлигини айтди.

2001 йилги расмий маълумотларга кўра, Одесса вилоятининг аҳолиси 2,5 млн атрофида. Одесса шаҳрининг аҳолиси, 1 миллиондан озгина ортиқ. Шаҳар аҳолининг тахмина 60 фоизи украинлар, 30 фоизи руслар, 1,2 фоизи яҳудийлар. Вилоят аҳолисининг эса, 60 фоиздан кўпроғи украинлар, 20 фоизи руслар.

Бу аҳоли Михаил Саакашвилини қандай қабул қилиши ва Михаил Саакашвили бу аҳолини қанчалик тез ўзига қаратиб олиши нафақат Одесса, балки, бутун Украианинг келажаги нуқтаи назаридан ўта муҳимдир. Ҳеч шубҳасиз, Петр Порошенко ва командаси ҳам айнан шуларни ҳисобга олиб қарор қабул қилишган.

Расмда - Петр Порошенко ва Михаил Саакашвили Одесса вилояти давлат маъмурияти биноси олдида.