Кундалик хабарлар - 12 November 2014

  • 11:28Америка-Ўзбекистон Савдо Палатасининг мажлиси ўтказилди

    Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабарига кўра, Тошкентдаги Халқаро ҳамкорлик марказида Америка-Ўзбекистон Савдо Палатасининг (АЎСП) навбатдаги мажлиси ўтказилди. Тадбирда икки мамлакатнинг ташқи иқтисодий алоқалар, банк-молия, нефть-газ, авиасозлик, машинасозлик, савдо-саноат, сармоя, транспорт ва транспорт коммуникациялари, логистика, авиаташув, геология ва минерал ресурслар, металлургия, кимё ва озиқ-овқат саноати, суғурта, сайёҳлик, қишлоқ ва сув хўжалиги, электрон маҳсулотлар ишлаб чиқар...

  • 09:42Россиянинг ишлари чатоқ: Халқаро заҳиралар 1 ойда сал кам $26 млрд камайди

    Россиянинг Украинадаги агрессорлиги туфайли Ғарб мамлакатларидан тарафидан киритилган санкциялар натижасида Россиянинг молиявий-иқтисодий аҳволи кун сайин ёмонлашмоқда. Русларнинг рубли қийматини йўқотмоқда. Узоқ йиллардан бири 1 доллар 33 рублининг атрофида ўйнаб турарди. Сўнги ярим йила эса рубль ўз қийматининг 1/3 ини йўқотди. Шу кунларда 1 доллар 45-46 рубль атрофида. Россиянинг бюджети учун муҳим бўлган нефтнинг нархи тушиб бормоқда. Россия кризисидан аввал 1 баррель нефтнинг нархи 100 д...

  • 01:12Тошкентдан Хабаровскка авиақатнов йўлга қўйилди

    Шу йилнинг 8 ноябридан, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиаширкати Тошкентдан Россиянинг Хабаровск шаҳрига авиақатновни қайта йўлга қўйди. Икки ҳафтада бир марта амалга оширилаётган рейслар янги йилдан ҳафтасига бир марта амалга оширилади. Баҳорги-ёзги мавсумда рейслар сони уч мартага чиқарилиши режаланган. Аслида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Тошкент ва Хабаровск ўртасида авиақатновни 1995 йилда бошлаб, 9 йил давом эттирган. Кейин эса, ўтган йилга қадар икки шаҳарни “Владивосток Авиа” компанияси амал...

11 November 2014
  • 23:21Ўзбек-қирғиз чегарасида отишма содир бўлди

    Ўзбекистон МХХ Давлат чегараларини муҳофаза қилиш қўмитаси 10 ноябрь куни икки нафар Қирғизистон фуқароси “Hyundai Porter” русумидаги иккита юк машинасида контрабанда юкни қирғиз-ўзбек чегараси орқали олиб ўтмоқчи бўлганида отишма содир бўлгани ҳақида хабар қилди. Маълум бўлишича, Қирғизистон фуқаролари транзит йўли четида тўхтаб, машиналардан юкни тушираётган бўлган. Ўзбекистон чегара отряди хизматчилари қирғизистонликларни қўлга олишга уринган, улар қаршилик кўрсатган ва ўзбек чегарачилари қур...

  • 22:48Япония ҳукумати Ўзбекистонга 760 миллон АҚШ доллари миқдорида кредит ажратмоқчи

    Мамлакатимизда энергетика соҳасини ривожлантириш учун япон ҳукумати 760 миллион доллар миқдорида қарз беради. Бу борада Ўзбекистон ташқи иқтисодий алоқалар, сармоя ва савдо вазири Элёр Ғаниев ва Япония ташқи ишлар вазири ўринбосари Кэнтаро Соноура билан кеча, 10 ноябрда бўлган учрашувда келишилган. Бу маблағ Тепақўрғон иссиқлик электр станцияси ҳамда Тошкент ТЭЦини қуриш юзасидан лойиҳаларни амалга оширишга йўналтирилади. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Кэнтаро Соноуранинг Ташқи ишлар ва...

  • 22:30Маданият ва спорт ишлари вазирлигига янги раҳбар тайинланди

    Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони билан Баҳодир Аҳмедов Маданият ва спорт ишлари вазири вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. Бир мужддат аввал бу лавозим эгаси Минҳожиддин Мирзо лавозимидан четлатилганди. Маҳаллий газеталарнинг маълум қилишича, Баҳодир Ахмедов бунгача Меҳнат вазирининг ўринбосари, Касаба уюшмалари Федерайцияси раҳбари муовини ҳамда “Ўзбекнаво” гастрол концерт бирлашмаси раҳбари лавозимларида ишлаган. Баҳодир Ахмдовнинг каръерасига эътибор қаратилса, ...

  • 12:44Бугун Ўзбекнинг тарихида абадий қоладиган кун – “Бирлик”га асос солинган кун

    Бундан 26 йил аввал 11 ноябрь куни кечқурун Дадахон Ҳасаннинг уйида тўпланган тахминан 15 киши Ўзбекнинг тарихидаги биринчи миллий-озодлик ташкилоти бўлган “Бирлик” Халқ Ҳаракатининг Ташаббус Гуруҳини тузди. Йиғилганлар ёзувчилар ва олимлардан иборат эди. Улардан икки киши Ташаббус Гуруҳига кирмади, аммо бу ерга келмаган яна бир неча киши бир неча кундан кейин Гуруҳга киритилди, 19 киши бўлди. Бу йиғилиш ташаббусчилари ичида мен йўқ эдим, деб эслайди Абдураҳим Пўлат. Йиғилишда улар бўлажак та...

  • 10:36Ўзбекларнинг ерини қозоқлар қирғизларга бериб юборибди, бизга нима?

    Қозоғистонннинг расмий давлат ахброт агентлиги Казинформ “VIII асрда Тараз яқинидаги Талас жанги турк цивилизациясининг ривожланиш йўлини белгилаб берди” номли мақолада “жамбуллик таниқли тарихчи” деб танитилган Такен Молдакинов билан суҳбатни бугун эълон қилди. Суҳбат 751 йили Тараз шаҳри яқиндида бир тарафда хитойликлар иккинчи тарафда маҳаллий трклар билан уларга ёрдамга келган араблар ўртасида бўлган тарихий жанг атрофида бўлган. Такен Молдакинов у пайтда қозоқлар кўчманчи халқ бўлгани,...

  • 08:48“Ҳаракат” хатқутисидан: Ўқувчимиздан келган таклиф, маслаҳат, танқидий мулоҳазалар ва биздан миннатдорчилик

    Бунёдбек исмли ўқувчимиздан қуйидаги хатни олдик: Hurmatli Harakat sayti tahririyati, Men deyarli har kuni web saytizlardagi maqolalarni o'qib boraman deyarli hammasi dolzarb va haqiqatdir. Ayniqsa Islom dinini reforma qilish haqida fikrilarga qo'shilaman. Ammo sayt bundan ancha yaxshi bo'lishi mumkin edi. Ham texnik tomondan ham mazmuni, kontenti jihatdan ham. Shuning uchun men bugun shu saytdagi kamchiliklar va ular uchun ba'zi bir takliflarimni ilgari surmoqchiman. Avvalo web saytning texn...

  • 07:19Пекин: Қоғоздагина бор бўлган ОТИҲ баҳона - лидерлар учрашуви ғанимат!

    25 йил аввал, яъни 1989 йили Австралиянинг Канберра шаҳрида тузилган Осиё-Тинч Океани Иқтисодий Ҳамкорлиги (ОТИҲ) ташкилотининг ҳозир 21 аъзоси бор. Тинч Океанига чиқадиган давлатларнинг мутлақо кўпчилиги, жумладан, уч супердавлат – АҚШ, Хитой, Россия - унга аъзо. Ҳатто Тайвань унга аъзо эканлиги ҳам диққатга сазовор нарса. ОТИҲ мамлакатларида жаҳон аҳолисининг сал кам 40 % яшайди. Жаҳон Ялпи Ички Маҳсулотининг сал кам 54 %, жаҳон савдосининг 44 % уларга оид. Лекин ОТИҲ расман тузилган бў...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону