Кундалик хабарлар - 10 November 2014
23:32Ислом жиҳодчиларининг ақли қачон киради? Исломда ислоҳотлар қилинганда!
Инглизларнинг The Guardian газетасининг сайти Мисрдаги энг кучли жиҳодчи-террористлар гуруҳи Анзар Бейт ал-Мақдис тарқатган аудио баёнотга асосланиб хабар беришича, бу гуруҳ ҳамма мусулмонларни “кофирлар демократиясидан” воз кечиб, ИШИДни қўллаб қувватлашга чақириш билан бирга, ўзи ИШИДга содиқ эканлигини ҳам билдирган, яъни Халифаликка қўшилган. Аудио баёнотда “Пайғамбаримизнинг таълимотидан келиб чиқиб, Халифаликка содиқлигимизни эълон қилмоқдамиз” деган сўзлар. Айнан шу сўзлар хабарнинг...
22:51Германия вазири: Биз ҳам Қозоғистон каби бўлишнини истаймиз
Бугун Остонда ўтказилган Қозоғистон-Гемания бизнес кенгашининг VII мажлисида иштирок этган Германия Ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Штайнмайер икки мамлакт ўртасида катта фарқлар ҳам борлигини гапириб, умумий жиҳатлари кўплигини ҳам урғулабди. Бу ҳақда хабар берган Казинформ агентлиги Германия вазирининг қуйидаги сўзларини келтиради: “Биз учун муҳим бўлгани шундаки, Қозоғистон Марказий Осиёда ўзига яраша барқарорлик якоридир, биз ҳам Европада шунақа якорь бўлишни истаймиз.” Ўзбекис...
20:42Оллоҳдан ўзбекларга ваҳий/сигнал: Андижонга икки бошли илон юбордим, ақл-хушингизни қўлга олинг!
Яқинда одамбошли ғайриоддий қўзичоқ билан ўзбекистонликларни ҳайратга солган жиззахлик фермер шу кунларда эътибордан четда қолди. Чунки, Андижон вилояти Олтинкўл тумани «Маданий меҳнат» маҳалласида яшовчи Муҳаммадзулун Турғунов ўз ҳовлисидан тутиб олган икки бошли илон маҳаллий шов-шув талабларнинг диққат марказига айланди. Маълум бўлишича, икки бошли илоннинг узунлиги 30 сантиметрлар атрофида бўлиб, жуда ҳаракатчан, қизиғи, унинг ҳар иккала бошидаги тиллари билан бир хил. Муҳаммадз...
20:10Тошкентда режиссёрни алдаган ҳомий 8 йилга кесилибди
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди ҳукми билан промоутерлик, кино, шоу-бизнес, продюсирчилик, рекламачилик, интернет-маркетинг каби ишлар билан шуғулланадиган Catalea Group ширкати раҳбари товламачилик ва порахўрликда айбланиб, 8 йилга озодликдан маҳрум этилган. Бу ҳақда ёзган қатор маҳаллий нашрлар ширкат раҳбрининг исмини нимагадир очиқламаганлар. Маълум бўлишича, бу корчалон «Энди дадам бўйдоқ» фильми режиссёри Алишер Узоқовнинг пулларини ўзлаштириб кетган. Яъни, тушуниш мумкинки, дейди...
- 19:42Ўзбекистондаги 4 та туман бу ҳафтани янги миршаббоши билан бошлади
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати пойтахтнинг Мирзо Улуғбек, Яккасарой ва Олмазор туманлари ички ишлар бўлимларига янги бошлиқлар тайинлангани ҳақида хабар қилди. Маълум бўлишича, Мирзо Улуғбек тумани ИИБга подполковник Муҳиддин Жўраев, Яккасаройга тумани ИИБга подполковник Саидакбар Пўлатов, Олмазор тумани ИИБга подполковник Равшан Султонхўжаев раҳбар этиб тайинланган. Шунингдек, Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани ИИБга ҳам янги бошлиқ тайинланибди. Бу одам - подполковник Ботир ...
16:24Истанбулда табобатчи олима Ойдин Солиҳ (Светлана Дерезняцкая) вафот этди
9 ноябрь куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида Ўзбекистон “Эрк” демократик партияси фракцияларидан бирининг раиси Салой Мадаминнинг (Муҳаммад Солиҳнинг) рафиқаси Светлана Дерезняцкая (Ойдин Солиҳ) 71 ёшида вафот этди. ББС маълумотига кўра, Дерезняцкая Украинанинг Луганск вилоятида туғилиб, Ворошиловград медицина ўқув юртини битирган, шифохонада ишлаган. 1977 йилда Тошкент Давлат Университетининг биология факультетини битирган. 1993 йили эри Салой Мадамин билан бирга Истанбулга келган ва...
16:17“Қора бозор”да АҚШ долларини жиловлаб бўлмаяпти
Бугун Ўзбекистон “қор бозор”ларида АҚШ валютасининг курси мустақиллик йилларидаги рекордни янгилади. Бугун саррофлар АҚШ долларининг 100 талик купюрасини 341 000 сўмгача харид қилишди. АҚШ долларига эҳтиёжманд бўлган кишилар эса саррофлардан уни 345 000 сўмга сотиб олишмоқда. Эртага бу кўрсатгичнинг яна ҳам ошиши кутилар экан, саррофлар АҚШ долларининг ўзанидан чиқиб кетаётганини Россиядаги рубль инфляцияси билан боғлашмоқда. Шунингдек, бугун Ўзбекистон Марказий Банки 11 ноябрдан бошлаб хориж...
12:26Абдураҳим Пўлат: Mengli Karimova исмли аҳмоққа шок терапияси усулидаги жавобим
Ўзини Фейсбукда Mengli Karimova деб танитаётган аёл, қайси саҳифадалиги ҳам ҳозир эсимда йўқ, менга қарата “Сен ўзинг ким бўлибсан, миллат ва мамлакат учун нима қилдинг?” сўзлари ҳам бор постинг қўйибди. Авваллари ҳам кўп марта айтганимдек, эртага 26 йил бўладики, Ўзбекистоннинг сиёсати ичидаман. Юзта одам ўзини чидолмасдан осиб қўйса ҳам айтаманки, Ўзбекистон сиёсатида марказий роль ўйнамоқдаман. Аммо, СССР замонида КГБнинг, ҳозир номини ўзгартириган бўлса ҳам, аслида ҳали ҳам Лубя...
13:05Имомали Раҳмон Пекинда Хитой Бош вазири Ли Кэцян билан учрашди
Аввалиги хабаримизда Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон бир қатор Осиё давлатлари президентлари билан Хитой раҳбари Си Цзинпиннинг қабулида бўлгани, бу учрашув пайтида Хитой Ипак Йўли лойиҳасига $40 миллиард пул ажратиши билдирилган эди. Тожикистон ахборот воситаларининг хабарига кўра, Хитойга иш ташрифи билан келган Имомали Раҳмон 7 ноябрь куни Хитой президенти Си Цзинпин билан алоҳида учрашган (расмда). Кейин у Хитой Эксимбанки раиси билан ҳам кўришибди, 8 ноябрда эса, Хитой Бош вазири ...
10:00Хитой Ипак Йўлини ўз назорати остига олиш учун $40 миллиардлик фонд яратмоқчи, яхши бузоқ ҳамма сигирни эмавериши кераклигини унутмайлик
Бир маҳаллар Амир Темур Ипак Йўлини ўз назорати остига олиш мақсадида, у замонда Усмонли Императорлиги деб аталган ҳозиги Туркиянинг ҳукумдори Боязидни ҳам йиқитиб, Ипак Йўлининг марказий ва ғарбий қисмларини тўла ўз назорати остига олди. Аммо, йўлнинг шарқий қисмини, тўғрироғи, Хитойни ҳам қўлга киритиш учун йўлга чиққанда оламдан ўтди. Ҳозир 21 аср, янги Ипак Йўлини назорат остига олиш учун қурол эмас, пул ҳам етарли. Шу маънода Хитойнинг режаларини тушунса бўлади. Аммо, масаланинг ҳар к...