20 July 2015
21:46 - Яхши хабар: ЎМТРК раҳбарларидан бири ишдан олинди, қамалиши ҳам мумкин
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари Олим Тошбоев лавозиидан четлатилди. У шу йилнинг 1 июлида Президент Ислом Каримнинг Қашқадарёга сафари тафсилотларини ёритишда қовун туширгани, тўғрироғи, президентнинг маҳаллий фермер даласидаги интервьюсинин пурмаъно қисмларини таҳрир қилишда янглишгани айтилмоқда. Бундан ташқари Президент девонининг Ҳисоб палатаси томонидан ўтказилган текширувларда МТРК тизимида катта талон-тарожликлар аниқланган.

Филология фанлари номзоди бўлмиш Олим Тошбоев бу лавозимга 2013 йилнинг октябрида тайинланган эди. Талон-таложликлар туфайли у қамоққа ҳам ташланиши мумкин. Хабарнинг яхши тарафи шундаки, шундай қилинса ёмон бўлмасди, унинг баҳонасида қамоқхоналардаги аҳволни яхшироқ билган бўлардик, дейди мухбиримиз.