21 July 2015
01:16 - Икки ўзбек Россия ҳудудига юк вагонига яшириниб кирди
Россия матбуотининг ёзишича, мамлакатнинг Зауралье минтақасида икки нафар Ўзбекистон фуқароси электропоезднинг юк вагонида Россия ҳудудига ноқонуний киришга уринган. Полиция томонидан ҳибсга олинган бир эркак ва аёл шу йилнинг январида Россиядан депортация қилинган бўлиб, ҳозир улар қайтадан Россияга кирмоқчи бўлганлар.

Энди Ўзбекистон фуқаролари бу қилмишлари учун олти йилгача Россия қамоғида ўтиришлари мумкин.