20 July 2015
22:21 - Туркияда ўлимчи террорист 30 кишини ўлдирди, яраланганлар 200 дан кўп. ИШИД бу ерга ҳам келдими?
Туркиянинг Сурия билан чегарадош ва аҳолиснинг асосий қисми курдлар бўлган Шонлиурфа вилоятининг Суруч тумани марказида бир гуруҳ ёшлар Сурияга ИШИДга қарши у ердаги курдлар билан бирга урушиш учун кетиш ниятларини эълон қилаётган мажлисларида портлаш юз берди, 30 дан ортиқ одам ўлди, 200 дан ортиқ киши яраланди.

Туркия Президенти Ражаб Эрдўғоан ва Бош вазири Аҳмад Довудўғли бу терактни қораладилар, Президентнинг топшириғи билан текширувлар бошланди. Ҳозирча ҳеч қандай аниқ маълумотлар йўқ. Лекин,...

Лекин, Сурия ва Ироқда бўлаётган воқеалар, ИШИДнинг ўртага чиқиши, Ғарб ИШИДга қарши бу минтақада мустақил давлат қуриш ниятида бўлган курдлардан фойдаланишга ҳаракат қилаётгани кўриниб турар экан, Туркия матбуотида эълон қилинаётган тахминлар тўғри бўлса керак. Яъни, ўлимчи-террорист деб тахмин қилинаётган 18 ёшли аёл ИШИДнинг одами ёки тарафдори бўлиб, унинг мақсади ИШИДга қарши урушга кетиш учун тайёрланаётган ёш курдларни жазолаш бўлган. Ҳа, у жазолади ҳам, Аммо, буёғи нима бўлади?

Туркиядаги курдларнинг лидерлари Туркия ҳукумати ўз фуқароларининг хавфсизлигини таъминлай олмаётганига ишора қилиб, ўз хавфсизлигимизни ўзимиз таъминлашимиз керак, деган маънода баёнотлар беришга бошладилар. Ишлар шу йўналишда кетаверса, Туркия ҳукумати истар-истамас ИШИД таарфдори бўлиб қолмайдими? Туркиянинг Ғарб билан муносабатлари шундоқ ҳам ёмон аҳволда экан, Туркиянинг келажаги нима бўлади? Шу пайтгача курдлар туркларга қарши террористик уруш олиб борардилар, энди турклар айнан шундай йўлга ўтмайдиларми?

Саволлар кўп, ҳали жавоблар йўқ. Аммо, Туркиянинг боши дардда эканлиги аниқ.