20 July 2015
22:51 - Ўзбекистонда ёшларнинг талабаликка интилиш даражаси кучлими?
Ўзбекистон Давлат тест маркази маълумотига кўра, мамлакатда бугунгача 548 231 нафар абитурентнинг ҳужжатлари олий ўқув юртларига қабул қилинди. Бу - бир талабалик ўринга 9,47 номзоди курашмоқчи эканлигини англатади. Ўтган йили 543 274 нафар абитурент ҳужжат топширган эди.

Бир жойга сал кам 10 киши даъвогар эканлиги кўрсатмоқдаки, ўзбек ёшлари орасида илм олишга интилиш даражаси юқори. Аммо, ҳақиқий аҳволни тўғри баҳолаш учун Ўзбекистондаги олий ўқув юртларда қанча жой борлигини аҳоли сонига нисбатан ўлчаш, бошқа мамлакатлардаги кўрсатгичлар билан солиштириш керак.