03 August 2015
20:26 - Ўзбекча хушхабар: пропискасиз аёл ҳам Тошкентдаги туғруқхонада туғиши мумкин
“Амалдаги қонунчиликка асосан, республикамизнинг ҳар бир фуқароси малакали тиббий хизмат олиш учун исталган шифокорни, тиббиёт муассасини танлаш ҳуқуқига эга, – деди Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Анвар Алимов. – Уни бу ҳуқуқдан маҳрум этишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Пойтахтдаги ҳеч бир туғруқ комплекси маъмурияти бўлғуси онани, у қаердан бўлишидан қатъий назар, қабул қилмасликка ҳақли эмас”.

Миллий матбуот марказида бу ҳақда баёнот берган вазир бевосита ҳукуматнинг ички миграция борасидаги сиёсатига нисбатан саботаж қилди. Яъни, шу кунларда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Тошкент шаҳар ИИББ мутасаддилари пойтахтдан пропискасизларни қувиб чиқариш, хонадонларни пропискасизлардан қувиб солиш бўйича кенг амалиётлар бошлаган. Демак, Соғлиқни сақлаш вазирининг бу баёноти тўғридан-тўғри ҳукумат сиёсатига зид ёки ёлғондир.