04 August 2015
21:09 - Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати ва валюта курси кўтарилди

Бугун Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати Цельсий шкаласи бўйича яна ўртача 43 даражага кўтарилди. Гирометеорология маркази маълумотига кўра, бундай жазирама ҳафта давомида сақланиб қолади. Марказ мамлакатда жазираманинг 8 августга бориб, бироз пасайишини ваъда қилмоқда. Аммо бу йилги иссиқ кишиларнинг тинкасини қуритганини, юрак, қон-томир касалликларига чалинган бемоларни яна бир марта синовдан бор гап.

Қора бозорда эса АҚШ долларининг курси бугун сезиларли даражада сакради. Яъни, бугун саррофлар АҚШ пулининг 100 талигини 456 000 сўмга харид қилишди. Мазкур валютага талабгор эса бу миқдордаги валютани саррофнинг ўзидан 460 000 сўмга сотиб олиши мумкин.