04 August 2015
20:25 - Ўзбекистонда қайта молиялаш ставкаси ўзгаришсиз қолди

Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки Бошқаруви Марказий Банкнинг қайта молиялаш ставкасини йиллик 9 фоиз даражада сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Ушбу қарор Монетар сиёсатнинг 2015 йилга мўлжалланган асосий йўналишларида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб ҳамда инфляциянинг амалдаги ва кутилаётган даражасини ҳисобга олган ҳолда қабул қилинди.