05 August 2015
22:28 - Армиядан кетган турк аскари вижон азобидан қийналиб, аримияга қайтмоқчи ва ПККга қарши урушмоқчи, ўзбекларда виждон борми?
Маълумки, 10-15 кун аввал Туркия 1 йил кечикиб бўлса ҳам ИШИДга қарши ҳаводан уруш қилаётган АҚШ бошчилигидаги коалицияда фаол иштирок этишга бошлади. Туркия ҳарбий учоқлари бир неча марта ИШИД позицияларини бомбаладилалар. Туркияда жойлашган АҚШ ҳарбий базасидан ИШИДга қарши бомбардимон учоқлари учиришга рухсат берилди. Бугун биринчи марта АҚШнинг бир учоғи, шу ердан учиб ИШИД позицияларини бомбалади.

Айни замонда, Туркия бир неча йилдан бери тўхтатиб турилган курдларнинг ПКК террористларига қарши урушни ҳам қайтадан бошлади. Ироқ шимолида феълан мустақил давлатдек яшаётган курдларнинг автоном ўлкасида жойлашган ПКК позициялари ва Туркиянинг Сурия билан чегарадош тоғли ҳудуларидаги ПККнинг базалари ҳам бомбардимон қилинмоқда. ПКК жангарилари ҳам Туркия ичидаги террористик операцияларини бошладилар. Улар ҳар куни бир неча жойда тузоқ қуриб, кунига бир нечтадан турк аскарини ўлдирмоқдалар. ПККчилар бир неча шаҳарларда хавфсизлик хизматига оид бино ва объектларга ҳужум қилдилар. Йўлларда оғир юк автомобиллари ва йўловчи автобусларни тўхтатиб уларни ёқиб юбормоқдалар. Тўғри, улар автобусдагиларни ташқарига чиқариб, кейин олов ёқмоқдалар, аммо, барибир тинч аҳоли ичида ҳам талофотлар бор. ПККнинг мақсади оммавий тартибсизликлар ва ваҳима яратишдан бошқа нарса эмас.

Шундай бир вақтда Туркия ахборот воситалари бир хабар тарқатдилар. 2 йил аввал Хўжаэли вилояти Хавфсизлик хизмати таркибидаги аскарликдан шакар касаллиги туфайли айрилган 43 ёшли Идрис Ўзлук (расми Миллиёт газетасидан олинди) ПКК билан уруш бошлангани туфайли аскарликка қайтиш ҳақида ариза берибди. У истеъго кетгандан бери ўзи туғилиб ўсган Ўрду вилоятида хотини ва икки фарзанди билан яшаётган экан.

Идрис Ўзлук аскарликка қайтиш ҳақидаги аризасида, ПКК террорчилари ватанга қарши уришаётгани, ўзи эса ҳеч нарса қилолмаслигидан виждон азобида қолгани, шу туфайли аскарликка қайтмоқчи эканлигини ёзибди. Бу аскар мақтовга сазовор аскар, инсон, миллатсеар эканлиги олқишга сазовордир.

Аммо, ўзбеклар ҳақида нима дейиш керак? “Ҳаракат” сайти ва унинг Фейсбукдаги саҳифасида қирғиз фашистлари 2010 йили ўзбекни тириклайин ёққани, ўзбекнинг қиз-аёлларини подалашиб зўрлашгани, 3 кунда 300 ўзбекни ваҳшийларча ўлдиргани, ўша воқеалар бўйича асосан ўзбеклар жазолангани, бу фактлар Европалик сиёсатчи ва ҳуқуқ хизматчиларидан иборат Мустақил Халқаро Комиссия тарафидан тасдиқлангани кўп марта ёзилди. Биронта ўзбек ҳеч бўлмас ўз миллатдошларининг аҳволига ачинганини билдиргани йўқ.

У воқеалардан бир йил кейин “Бирлик” ва “Эзгулик” фаоллари Тошкентда Қирғизистон элчихонаси олдида норозилдик пикети ўтказдилар. Уларнинг ичида ёши 75 га бориб қолган Қаҳрамон ака Ғуломов бор эди. У кишининг “Ўзбекларга қарши геноцид тўхталсин!” шиорини кўтариб турган расми бир неча марта эълон қилнди. Биронта ўзбек, ҳеч бўлмаса, “Раҳмат отахон!” шаклида постинг ёзмади.

Ўз фикрини билдиришга қодир бўлмаган ўзбеклардан, жумладан, ўзбек ёшларидан Идрис Ўзлук каби мардлик кўрсатишни кутиш мумкинми? Уларда виждон азоби деган нарса бормикан? Азобни қўйиб туринг, виждон, миллий туйғу, миллий ғурур дегaн нарсалар бoрмикан? Табиий, йўқ.