05 August 2015
20:31 - Пойтахтда оммавий жанжал уюштирган ўсмирлар қўлга олинибди
Республика Бош прокуратурасининг «Ҳуқуқ» газетаси Тошкентдаги Шифокорлар шаҳарчасида оммавий тартибсизликлар уюштирган тўппончали ўсмирларнинг қўлга олингани ҳақида хабар қилди. Газетага кўра, келишмовчилик шу ҳудуддаги «Офарин» ресторанида ўтказилган тўй пайтида юз берган. Дастлаб икки гуруҳ ёшлар пичоқ, дубинка ва таёқ билан бир-бирларига ҳужум қилишган. Кейинги тўқнашувда эса ўсмирлар пневматик тўппонча, пичоқ, бензин ёрдамида тайёрланган тез ёнувчи аралашма воситаларидан фойдаланишган.

Оммавий жанжалда ўсмирларнинг бири жиддий жароҳатланиб, шифохонага келтирилган. Оғир аҳволдаги бу шахснинг ҳаёти сақлаб қолинди. Прокуратранинг билдиришича, жамиятдаги тартибни менсимай, шафқатсизлик ва одам ўлдиришга қасд қилган 1994—1998 йилларда туғилган ўсмирлар тезкор тадбир давомида қўлга олинган.

Қизиғи шундаки, хабарда воқеанинг қачон содир этилгани гапирилмайди. Ҳайрон қоладиган жойи йўқ, бу – Ўзбекистон ахир.