Кундалик хабарлар - 24 November 2015
07:16Турк Дунёсининг 2016 йилги пойтахтини белгилашда тожиклар ҳукмронлигидаги Ўзбекистондан вакил қатнашмайди
1993 йили Олмотада тузилган ТуркСЎЙ ташкилоти Турк Дунёсида маданият ва санъатни ривожлантириш ва бу соҳаларда ҳамкорлик қилиш масалалари билан шуғулланади. ТуркСЎЙ - ташкилотнинг туркча номидан қисқартмадир. ТуркСЎЙ ҳар йили Турк Дунёсининг маданий пойтахтини белгилайди. Бу йил бундай пойтахт сифатида Туркманистоннинг Мари шаҳри белгиланган эди. 26-28 ноябрь кунлари Мари шаҳрининг пойтахтлиги тугаши муносабати билан тантанали маросимлар ўтказиш режаралаштирилган. Бу тантаналарда Озорбайжон, Қо...
06:24Путин яна бир аҳмоқона қонун имзолабди: Анъанавий динларнинг муқаддас китобларини экстремистик деб тан олиши мумкин эмас
Россия Президенти имзолган қонун анъанавий динларнинг муқаддас китобларини ҳимоя қилишга қаратилган ва шу сабабдан тўғрига ўхшайди. Аммо, бундай қонунлар анъанавий динлар ўлим йилида эканлигини тан олиш демакдир. Ахир ўйлаб кўринг, муқаддас китоблар билан "терроризм" сўзи ёнма ён ишлатилмоқда. Асрлардан бери бундай нарсани ҳаёл ҳам қилиб бўлмасди. Энди эса, бу мавзу расман муҳокамага чиқарилди. Аслида, муқаддас китобларнинг обрўсини сақлаб қолишни ўйласак, бу каби қонунларни қоралаш керак. Х...
01:22Ислом терроризмига қарши масхарабозлик: Бельгияда битта террорист ушланди, АҚШ бошчилигидаги коалициянинг эса ИШИДни йўқ қилиш умиди бор
Бельгия хавфсизлик хизматлари уч кундан бери фавқулодда ҳолат эълон қилиб, мамлакат ичида ислом террорчиларини қидирмоқдалар. Мактаблар бекилган, кечқурун ресторан ва кафелар ҳам ишламайди. Рамий хабарларга кўра, террорчи деб гумон қилинаётган 16 киши ушланибди, аммо сўроқ ва текширувлардан кейин 15 киши озод қилинибди, фақат бир кишигулардан биттасигана террористларга алоқаси борликда айб билан ушланибди. Демак, Бельгиядек давлат биттагина террорист деб, 1 ҳафтадан бери қамалдаги давлат каби...
- 21:13Ҳақиқий хабар: “Эзгулик” раҳбари Васила Иноят Европа Иттифоқи мулозими билан учрашди
Бугун Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Васила Иноят мамлакатимизга келган Европа Иттифоқининг сиёсий ва инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича мулозими Гаррет О`Брейн билан учрашди. Учрашув Европа Иттифоқининг мамлакатимиздаги элчихонасида ташкил қилинди. Яккама-якка учрашувда эрта-индин ҳукумат расмийлари билан музокаралар олиб борадиган ЕИ мулозими ҳуқуқ ҳимоячисидан, аввало, қамоқда қолаётган фуқаролик жамияти вакиллари, хусусан, Мурод Жўраевнинг озод қилиниши масаласини сўради....
20:07Сурхондарёда туғилиш даражаси кескин камайди, сабаб Турзунзода алюминий заводи эмасми?
Вилоят ҳокимлигининг статистика бошқармасига кўра, шу йилнинг 9 ойи давомида вилоятда 42 385 нафар чақалоқ туғилибди, бир йил аввал 43469 чақалоқ туғилган экан. Яъни, ҳар 1000 нафар аҳолига туғилиш интенсив кўрсаткичи 25.1 дан 24.1га камайган. Хусусан, туғилиш даражаси Термиз, Олтинсой, Сариосиё ва Узун туманларида сезиларли даражада камайгани кузатилмоқда. Буни қарангки, мазкур туманлар Россия ва Қозоғистонга мардикор етказиш бўйича юқори ўринларни банд қилган. Демак, туғилишнинг камайиши...
- 19:32Болтиқбўйи мамлакати сайлов комиссияси аъзолари ўзбекистонлик ҳамкасбларини ўргатиши ёки ўзлари бирон нарсани ўрганиши мумкинми?
Бугун Ўзбекистон Республикаси Марказий Сайлов Комиссияси раиси Мирзоулуғбек Абдусаломов Латвия Республикаси Марказий Сайлов Комиссияси раиси А.Цимдарс билан учрашиб, ҳамкорлик хусусида меморандум имзолабди. Маҳаллий матбуот хабарига кўра, демократик Европанинг бир қисми бўлган Латвиядек давлатнинг сайлов комиссияси вакиллари Тошкентда ўтаётган сайлов тизими ва қонунчилигини демократлаштириш, Ўзбекистон ва хорижий мамлакатлар тажрибасига бағишланган халқаро давра суҳбатида иштирок этиш учун келга...
17:48Теҳронда Газ Экспорт қилувчи Давлатлар Форумининг саммити бўлмоқда, Путин ўша ерда
Дунё газ заҳираларининг 67 фоизига эга бўлган 12 давлат тарафидан яратилган Газ Экспорт қилувчи Давлатлар Форумининг навбатдаги саммити бугун Теҳронда ўтмоқда. Бу давлатлар ичида Россия ва Эрон ҳам бор. Қозоғистон кузатувчи давлатлардан бири. Туркманистон ва Ўзбекистон Форумга аъзо эмаслар. Ўзбекистон газ сотиш бўйича кўзга кўринган давлатлар ичида бўлмагани сабабли, унга аъзо эмаслиги тушунарли, аммо Туркманистон нега унга кирмаганлиги тушунарсиз. Бу саммитда қатнашиш учун келган Россия През...
- 08:38Қрим бутунлай электрсиз қолди, Украинада терактми?
22 дан 23-чи ноябрга ўтар кечаси Украинанинг Қрим билан чегарадош бўлган Херсон вилоятида Қримни Украинадаги станциялардан электрэнергияси билан таъминловчи электр линиясининг ишдан чиқиши натижасида Қрим аҳолисининг 1,9 миллиони электрсиз қолган. Қримнинг аҳолиси турли манбаларда 1-9-2,3 млн деб кўрсатилади. Демак, аҳолининг мутлақо кўпчилиги электрсиз ўтирибди. Оқмачит (Симферополь), Севастополь, Феодосия ва Евпатория каби катта шаҳарларда электр бутунлай йўқ. Украина расмийлари электр лини...
07:42Туркия Буюк Миллат Мажлисига 75 ёшли Исмоил Қаҳрамон раис қилиб сайланди
1 ноябрда ўтказилган сайловларда парламентдаги 550 ўриндан 316 тасини олган Адолат ва Тараққиёт Партияси ўзи кўрсатган номзодни раис қилолиши аввалдан маълум эди. Бироқ, мамлакат Конституцияга кўра, биринчи ва иккинчи турларда депутатларнинг 2/3 қисмини овозини олган одамгина раис бўлолади. Шунга кўра, кеча уч турли сайлов ўтказилди. Парламентдаги 4 партиянинг ҳар бири ўз номзодини кўрсатди, ҳар бир партия биринчи ва иккинчи турларда ўз фракцияси аъзоларнинг овозини ололди, натижада ҳеч ким ра...
17:13Ўзбекистоннинг баъзи қўғирчоқ ахборот воситаларида қандайдир ўзгаришлар қилинаётганга ўхшайди, аммо миллатнинг фойдасига эмас
Авваллари Ўзбекистоннинг ахборот воситаларида чет элдан хабарлар бўлмасди ҳисоб, ҳамма хабарлар Ўзбекистон Ислом Карим раҳбарлигида қандай гуллаб-яшнаётгани ҳақида бўларди. Хабарларнинг сони бармоқ билан санаса бўладиган даражада оз бўлгани ҳам маълум. "Ҳаракат"нинг шафқатсиз танқидларидан кейин, масалан, ҳалигача шанба-якшанба кунлари ишламайдиган ЎзА агентлиги бошқа кунларда тарқатиладиган хабарларининг сонини 10 дан 20 га чиқарди, Эслатиб ўтиш керакки, бошқаларни қўйиб туринг, қозоқларнинг ...