24 November 2015
07:16 - Турк Дунёсининг 2016 йилги пойтахтини белгилашда тожиклар ҳукмронлигидаги Ўзбекистондан вакил қатнашмайди

1993 йили Олмотада тузилган ТуркСЎЙ ташкилоти Турк Дунёсида маданият ва санъатни ривожлантириш ва бу соҳаларда ҳамкорлик қилиш масалалари билан шуғулланади. ТуркСЎЙ - ташкилотнинг туркча номидан қисқартмадир.

ТуркСЎЙ ҳар йили Турк Дунёсининг маданий пойтахтини белгилайди. Бу йил бундай пойтахт сифатида Туркманистоннинг Мари шаҳри белгиланган эди. 26-28 ноябрь кунлари Мари шаҳрининг пойтахтлиги тугаши муносабати билан тантанали маросимлар ўтказиш режаралаштирилган. Бу тантаналарда Озорбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия, Туркманистон ва Россия Федерацияси таркибидаги турк республиклари Татаристон, Тува, Ёқутистон, Хакасия ва Молдова таркибидаги Гагаузия вакиллари иштирок этадилар. Ўша ерда Турк Дунёсининг 2016 йилдаги пойтахти ҳам белгиланади.

Бу тадбирларда ҳозир тожиклар режими ҳукмронлик қилаётган Ўзбекистн вакиллари иштирок этмайдилар. Аслида, Ўзбекистон фақат бу эмас, Турк Дунёси билан боғлиқ бўлган ҳеч қандай йиғилишларда иштирок этмайди. Тожиклар режимининг мақсади аниқ - ўзбекларни Турк Дунёсидан айириш.

Аммо, вақти келади, Ўзбекистонда Ислом Карим раҳбарлигида ҳукмронлик қилаётган тожиклар режими йиқитилади, "Бирлик" каби миллатпарвар кучлар ҳокимиятга келади ва Ўзбекистон Турк Дунёсининг ажралмас қисмига айланади.

Табиий, миллат сифатини йўқотган ўзбекларнинг бунақа нарсалар билан иши йўқ. Демак, "Бирлик"нинг олдида ҳали инсоният тарихида бўлмаганяна бир вазифа турибди - миллат сифатини йўқотган ўзбекларнинг қайтадан миллат қилиш.

Расмда - ТуркСЎЙнинг Анқарадаги қароргоҳи.