09 March 2016
09:13 - Венгрия Республикаси Ўзбекистонда элчихона очди
Тошкентда Венгриянинг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси ўз фаолиятини бошлагани ҳақида Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди. Маълум бўлишича, Венгриянинг Муваққат ишлар вакили Янош Ваник ҳозирча дипломатик ваколатхонага вақтинчалик раҳбарлик қилади. Аввал қароргоҳи Москвада бўлган Венгрия Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ўзбекистонда аккредитациядан ўтарди ва Ўзбекистондаги элчи вазифасини ҳам бжараради.

Ташқи ишлар вазирлиги хабарида Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги савдо айланмаси ва товар айрибошлаш ҳажми тўғрисида маълумотлар берилмаган. Шунингдек, Венгрия элчихонасининг аниқ манзили борасида ҳам хабар йўқ.