09 March 2016
09:55 - Яхши хабар: Тошкентда электр асинхрон двигателлар заводи қурилади
"Ўзбекистон темир йўллари" ширкати Франциянинг Alstom ширкати билан ҳамкорликда Ўзбекистонда электр асинхрон двигателлар ишлаб чиқарувчи завод қурмоқчи. Французлар тарафидан двигатель корхонасига 3,5 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилади. Электр ва дизель локомотивлари ҳамда шаҳар атрофида ҳаракатланувчи поездлар учун двигателлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона йилига 200 минг дона двигатель ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади.

Муҳим жиҳати, двигателларда МДҲ давлатлари бозорида ҳали тақдим қилинмаган илғор технологиялардан фойдаланилади, дейилади маҳаллий матбуот хабарларида. Маълум бўлишича, Alstom ширкати энергетик қурилмалар ва темир йўл транспорти ишлаб чиқариш бўйича дунёдаги етакчи компаниялардан биридир.