10 March 2016
18:36 - Хориждаги мардикорларимиз ҳам келажакда пенсия олиши мумкин
Албатта улар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўз маблағларидан тегишли тартибда пул ўтказиб боришса, дейди мухбиримиз. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг миллий қонунчилик порталида эълон қилинган Қарорида "Бадаллар ўз вақтида тўлаб борилганда, чет элда ишловчи шахслар Қонунга мувофиқ Ўзбекистонда пенсия таъминоти ҳуқуқига эга бўладилар", дейилган.

Шахслар Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш шарти билан Қонунга мувофиқ давлат пенсия таъминоти ҳуқуқига эга бўлишади. Бунда пенсия миқдори Пенсия жамғармасига тўланган суғурта бадаллари миқдори ва иш стажининг давомийлигига боғлиқ бўлади, дейилади ҳужжатда.