09 March 2016
00:37 - Европада ислом терроризми битмайди: Данияда 16 ёшли қиз 2 мактабда теракт тайёрлаётганда айбланмоқда
Данияда 16 ёшли қиз яқинда Ислом динини қабул қилган бўлиб, унинг 24 ёшли, Суриядаги урушларда қантнашган дўсти бор экан. Тахмин қилиш мумкинки, ўша дўстининг таъсири остида ёки унинг ёрдамида бу қиз бомбалар тайрлашда ишлатиладган ингредиент топиб, 2 та бомба тайёрлашга ҳам бошлаган эмиш. Яна тахмин қилиш қийин эмаски, уни ўша 24 яшарли мусулмон дўсти ёки ўйнаши бошқарган.

Хуллас, исми айтилмаётган бу икки ёш икки мактабда, улардан бири яҳудийлар мактаби, портлатиш учун бомба тайёрлаётганларида хавфсизлик хизматлари буни билиб қолишган. Хабарларда улар ҳибсга олинган ёки олинмагани ҳам айтилмайди.

Фанатизм руҳида тарбияланган мусулмонларнинг жуда кўпчилиги бундай ишларга аввалдан тайёр эдилар, аммо ниманидир кутардилар. Мана ўртага ИШИД чиқди ва ҳаммага ўрнак бўлди. Энди дунё бўйлаб мусулмонлар ичида бошланган жараёнларни тўхтатиб бўлмайди. Тўғрироғи, Ислом дини расман дунёвийлик принципини қабул қилмагунча ва диний фанатиклар тайёрлашни тўхтатмагунча, ислом терроризмини тўхтатиб бўлмайди.