03 May 2016
21:47 - Толиблар Афғонистоннинг Ўзбекистон билан туташ ҳудудига ҳужум қилибди
Кеча қуролланган номаълум шахслар Афғонистоннинг Ўзбекистонга туташ бўлган Калдор чегара постига ҳужум қилган. Бу ҳақда хабар қилган афғон полициясига кўра, ҳужумдан деярли талофат кўрилмаган. Қуролланган шахслар толибларга қарашли отрядлардан бири экани айтилмоқда. Улар Қундуз вилоятидан келишганмиш.

Бу ҳодиса Ўзбекистон ва Тожикистонни ташвишга солгани ўз-ўзидан маълум, аммо ҳозиргача бу борада бу мамлакат рамийлари бирор расмий маълумот бермадилар. Аксинча, ўрис ахборот агентликлари Афғонистон билан туташ чегаралар Ўзбекистон ва Туркманистон томонидан қаттиқ қўриқланаётгани, мамлакат қуролли кучлари жанговор ҳолатга келтирилгани ҳақида хабар тарқатмоқдалар.