05 May 2016
09:19 - Сенсация: Туркиянинг Бош вазири Адолат ва Тараққиёт Партиясининг раислигидан кетмоқчи

Ҳокимиятда бўлган бу партиянинг ҳақиқий лидери Ражаб Эрдўғон Туркия Конституциясига кўра президент сифатида ҳеч қандай партияга аъзо ҳам бўлолмасди. Айнан шу сабабли, у Президент бўлиб сайлангач, унинг ўрнига Бош вазир бўлган Аҳмад Довудўғли партия раиси ҳам қилиб қўйилганди. Табиий, Ражаб Эрдўғон тарафидан қилиб қўйилганди. Амалда, ҳозир ҳам Ражаб Эрдўғон у партиянинг ҳақиқий лидери бўлиб қолмоқда. Конституция кўра, Туркияда президент кўп ваколатларга эга бўлмаган рамзий лавозим бўлишига қарамасдан, ҳозир Эрдўғон Туркиянинг ҳақиқий бошлиғи ҳам бўлиб олган.

Аҳмад Довудўғли Эрдўғоннинг қўғирчоғидек кўринарди. Аммо, сўнги ойларда уларнинг орасида қандайдир муаммолар бордек кўринабошлабди. Айниқса, Европа Иттифоқи билан алоқалар, жумладан, Туркия орқали Европага кетаётган муҳожирлар оқимини тўхтатиш масаласида Эрдўғон ва Довудўғлининг ораси очилганмиш.

Кеча бу икки лидер 1,5 соатлик бошга-бош кўришганларидан кейин, май ойининг охирги ҳафтасида Адолат ва Тараққиёт Партиясининг қурултойи бўлиши, Доудўғли расиликдан кетиши ҳақида келишув бўлганлиги гапирлишга бошланди. Аммо, ҳали расмий хабар йўқ. Бугун партиянинг Марказий Кенгаши тўпланиши ва ўша ерда керакли қарор чиқарилиши кутилмоқда.

Бу икки лидер ўртасидаги муносабатларнинг бузилиши Туркияни қандай оқибатларга олиб келишини тахмин қилиш қийин.

Эрдўғон ва Довудўғлининг бу расми қачон олингани ҳам хабарларда айтилмаган.