Кундалик хабарлар - 07 February 2017

  • 18:3820 минг доллар таъма қилган содда порахўр ҳибсга олинибди

    Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизмати ходимлари Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ходими Умид Равшанбековни йирик миқдорда пора олаётганида қўлга олишган. Бу одам порахўрликда айбланаётган хоразмлик ҳамкасби Отабек Тўраевнинг ишини тинчитиш учун унинг қариндошларидан 20 минг доллар сўраган. Қариндошлар эса хавфсизлик хизматларига хабар қилиб, Равшанбековни 10 000 доллар билан Чилонзордаги кафелардан бирида қўлга тушириб беришган. “Тергов доирасида Равш...

  • 17:24Шавкат Мирзиё: Ўзбекистонда раҳбар ходимларнинг этика кодексини ишлаб чиқарамиз. “Ҳаракат”: Раҳбарларни сайловчилардан қўрқадиган қилиш керак!!

    Маҳаллий нашрларнинг хабар беришича, давлат раҳбари Шавкат Мирзиё томонидан ҳукумат вакиллари, давлат ҳокимяти органлари раҳбарларининг этика қоидаларини ишлаб чиқиш ва шу йилнинг ярмига қадар барча раҳбар-ходимларнинг ахлоқи юзасидан мониторинг ўтказиш бўйича топшириқ берилган. Президент ўз виртуал қабулхонасига аҳолидан тушаётган шикоятларни ўрганиш ва унинг хулосаларидан келиб чиқиб, шундай кўрсатма берган. Аҳолидан тушаётган шикоятларнинг аксариятида давлат ҳокимяти органлари вакилларининг ф...

  • 14:20Германияда 46 минг суннат қилинган аёл яшайди, минглаб қизлар суннат қилиниш арафасида

    Германиянинг Оила вазирлиги тарафидан биринчи марта эълон қилинган статистик маълумотларга кўра, ҳозир Германияда суннат қилинган 47 минг аёл бор. Яна минглаб қизлар суннат қилиниш арафасида. Суннат қилинган аёлларнинг сони 2014 йилга нисбатан 30 фоизга ортган. Бундай ортишнинг сабаби – аёлларни суннат қилиш кенг тарқалган Миср, Эритрея, Сомалия, Эфиопия, Мали, Ироқ каби давлатлардан келаётган муҳожирларнинг сони ортиб бораётганидир. Бу ҳақда хабар тарқатган Der Spiegel газетаси дунёда 20...

  • 12:13Исроил парламенти Филистиндаги хусусий ерларда қурилган яҳудийларнинг уй-жойларини қонунлаштириди

    Кеча 120 кишилик Исроил парламенти Кнессет 52 га қарши 60 овоз билан Исроил тарафидан босиб олинган Филистин давлати ҳудудларидаги хусусий ерларда яҳудийлар тарафидан қурилган тахминан 4 минг уй-жойни қонунлаштирди. Бу қонун Бош вазир Бинямин Натаняху раислик қиладиган “Ликуд” партияси лидерлигидаги коалиция тарафидан қўллаб-қуввватланган. Reuter Агентлигининг бу ҳақдаги хабарида б у уй-жойларни қонунлаштиришнинг маъноси нима эканлигини тушуниш қийин. Аммо, қабул қилинган қонунда ўша хусусий ...

  • 11:46“Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони таъсис этилди

    Президент Шавкат Мирзиёнинг навбатдаги фармони билан мамлакатда “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони таъсис этилди. Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармонда қайд этилишича, мазкур нишон ўз-ўзини бошқариш маҳаллий тизимларинининг ривожланишига ҳисса қўшган маҳалла фаоллари ва жамоатчилик ташкилотлари вакилларига топширилади. Президент фармонига биноан ҳар бир маҳаллада “Маҳалла маркази” деб аталадиган бинолар барпо этилади ва мазкур бинолардан маҳалла қўмитала...

  • 10:29Президент Шавкат Мирзиё кишиларни шеърхонликка чорлади, аммо Алишер Навоийнинг сўзларини эсламади

    Ўзбекистон Миллий Ахборот Агентлигининг хабарига кўра, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиё мамлакатдаги барча маданий муассасаларда шеърхонлик кечалари ўтказиш, ёшларнинг бундай учрашувларда фаол иштирокини таъминлашга кўрсатма берди. Тошкентдаги Алишер Навоий номидаги Миллий Боғда 3 февралда бир гуруҳ ёзувчи ва шоирлар билан учрашувда сўзлаган президент бу ерни “Шоирлар хиёбони” дея атади ва “Шеъриятга ошно бўлган инсон асло кам бўлмайди”, деди. Бунга жавобан шоирлар юр...

  • 07:12Оролбўйи аҳолисининг кам таъминланган қатламига имтиёзлар берилди

    “Ўзбекистон темир йўллари” ва “Ўзбекистон ҳаво йўллари” ширкатлари Оролбўйи ҳудудларида яшовчи аҳолининг муайян қатлами учун Тошкент-Урганч-Қўнғирот-Нукус йўналишларидаги қатновлар учун темир йўл ва авиачипталар нархини 50 фоизга пасайтирди. Мазкур имтиёз Оролбўйини 2022 йилгача ривожлантириш давлат дастури доирасида жорий этилди. Бундан кейин Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари ва уларга тенглаштирилган шахслар, чернобиль ҳалокати ва афғон уруши қатнашчилари, талабалар, ногиронлар, кам таъминланг...

  • 01:2711 йилдан бери Жаслиқда қолаётган Аъзам Фармонов ҳам амнистияга тушмади

    Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти фаоли Аъзам Фармон ўзининг галдаги амнистиядан маҳрум қилинганини шу йилнинг 3 февраль куни рафиқаси Озода Ёқубовага қўнғироқ қилиб билдирибди. (Маҳкумнинг 2 ойда бир марта уйига қўнғироқ қилиш ҳуқуқи бор – “Ҳаракат”). “Аъзам ака 3 февраль куни кечқурун уйга қўнғироқ қилиб, ўзининг амнистиядан маҳрум қилинганини айтдилар. “Озода, мени амнистия комиссияси яна “за борт” қилди” дедилар. Чиқишларига умид қилиб тургандик” дейди Озода. Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг...

  • 00:49Журналист Дилмурод Саид амнистиядан маҳрум қилинди

    Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти фаоли Аъзам Фармон ўзининг галдаги амнистиядан маҳрум қилинганини шу йилнинг 3 февраль куни рафиқаси Озода Ёқубовага қўнғироқ қилиб билдирибди. (Маҳкумнинг 2 ойда бир марта уйига қўнғироқ қилиш ҳуқуқи бор – “Ҳаракат”). “Аъзам ака 3 февраль куни кечқурун уйга қўнғироқ қилиб, ўзининг амнистиядан маҳрум қилинганини айтдилар. “Озода, мени амнистия комиссияси яна “за борт” қилди” дедилар. Чиқишларига умид қилиб турганд...

06 February 2017
  • 23:08Россия президенти Владимир Путин Тошкентга келиши мумкин эмиш

    Владимир Путин шу ой охирида Марказий Осиё мамлакатлари бўйлаб сафар қилади ва унинг Тошкентга келиш эҳтимоли катта. Ҳозирча, у Тожикистон ва Қирғизистонга келиши айтилмоқда. Аммо, Путин ана шу ташриф доирасида Тошкентга ҳам кириб ўтиши мумкин эмиш. Ўрис матбуотига кўра, Кремль мазкур поссовет мамлакатлари билан сиёсий ва иқтисодий алоқаларни кучайтиришга уринмоқда. Ҳолбуки, ўтган кунги хабарларимизда “Известия” газетасига асосланиб, Шавкат Мирзиёнинг Кремлга март ойида сафар қилиши...