07 February 2017
11:46 - “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони таъсис этилди
Президент Шавкат Мирзиёнинг навбатдаги фармони билан мамлакатда “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони таъсис этилди. Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармонда қайд этилишича, мазкур нишон ўз-ўзини бошқариш маҳаллий тизимларинининг ривожланишига ҳисса қўшган маҳалла фаоллари ва жамоатчилик ташкилотлари вакилларига топширилади.

Президент фармонига биноан ҳар бир маҳаллада “Маҳалла маркази” деб аталадиган бинолар барпо этилади ва мазкур бинолардан маҳалла қўмиталарининг идораси сифатида фойдаланилади.