07 February 2017
07:12 - Оролбўйи аҳолисининг кам таъминланган қатламига имтиёзлар берилди
“Ўзбекистон темир йўллари” ва “Ўзбекистон ҳаво йўллари” ширкатлари Оролбўйи ҳудудларида яшовчи аҳолининг муайян қатлами учун Тошкент-Урганч-Қўнғирот-Нукус йўналишларидаги қатновлар учун темир йўл ва авиачипталар нархини 50 фоизга пасайтирди. Мазкур имтиёз Оролбўйини 2022 йилгача ривожлантириш давлат дастури доирасида жорий этилди.

Бундан кейин Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари ва уларга тенглаштирилган шахслар, чернобиль ҳалокати ва афғон уруши қатнашчилари, талабалар, ногиронлар, кам таъминланган оилалар аъзолари тегишли ҳужжатларга эга бўлса, чипталарни 50 фоизгача арзонлатилган нархда сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади.