07 February 2017
10:29 - Президент Шавкат Мирзиё кишиларни шеърхонликка чорлади, аммо Алишер Навоийнинг сўзларини эсламади

Ўзбекистон Миллий Ахборот Агентлигининг хабарига кўра, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиё мамлакатдаги барча маданий муассасаларда шеърхонлик кечалари ўтказиш, ёшларнинг бундай учрашувларда фаол иштирокини таъминлашга кўрсатма берди. Тошкентдаги Алишер Навоий номидаги Миллий Боғда 3 февралда бир гуруҳ ёзувчи ва шоирлар билан учрашувда сўзлаган президент бу ерни “Шоирлар хиёбони” дея атади ва “Шеъриятга ошно бўлган инсон асло кам бўлмайди”, деди.

Бунга жавобан шоирлар юртбошининг адабиёт аҳлига юксак эътибори ва ғамхўрлиги ҳақида ашъорлар тўқишни бошлаб юборишибди. Фақат севги-муҳаббатни эмас, ватан, миллат ва халқ дардини ҳам куйлаши керак бўлган ижодкорлар янги йўлбошчини улуғлашга киришиб кетишибди, дейди мухбиримиз. Уларга бобокалононимиз Алишер Навоийнинг қуйидаги сўзларини эслатиш ҳеч кимнинг ҳаёлига келмабди:

Одамий эрсанг демагил одами,
Оники йўқ халқ ғамидин ғами.

Эътибор беринг, ЎзАнинг бу учрашув ҳақидаги хабарига фақат Шавкат Мирзиёнинг расмигина қўйилган, учрашувда қанча шоир иштирок этгани айтилмаган, биронта шоирнинг исми ҳам тилга олинмаган. Хабарчиликдаги бундай нуқсонлар Шавкат Мирзиёнинг истаги, балки, тўғридан-тўғри буйруғи билан бўлганлиги шубҳасиздир.