Кундалик хабарлар - 28 April 2017
15:29Бечора ёки ўзи шунақа ўзбеклар: Сўз эркинлиги бўйича ҳам Ўзбекистон дунёда ҳаммадан орқада. "Ҳаракат": Қачон одам бўламиз?
АҚШнинг машҳур Фридом Хаус (Freedom House) ташкилоти дунё мамлакатларининг “матбуот эркинлиги” рейтинги бўйича рўйхатини эълон қилди. Рейтинги 0-30 орасида бўлган мамлакатлар “эркин”, рейтинги 31-60 орасида бўлган мамлакатлар “қисман эркин”, рейтинги 61-100 орасида бўлган мамлакатлар “эркин бўлмаган” матбуотли деб баҳоланган. Умумий рўйхатнинг биринчи қатори 8 рейтинг билан Норвегияга, охирги учта қатори эса, 95 рейтингли бечора Ўзбекистонимизга ...
10:03Туркияда 16 апрелдаги референдумнинг узил-кесил натижалари эълон қилинди, буёғи нима бўлади? (Янгиланган вариант)
Туркия Марказий Сайлов Комиссияси (МСК) Конституцияга ўзгартиришлар киритишни тасдиқлаш учун 16 апрелда ўтказилган референдумнинг узил-кесил натижаларини кеча давлатнинг Расмий Газетасида эълон қилди. МСКнинг хабарида айтилишича, овоз бериш ҳаққи бўлган 58 миллион 291 минг 898 сайловчидан 49 миллион 798 минг 855 сайловчи референдумда овоз берган. Яъни сайловчиларнинг 85,43 фоизи референдумда қатнашган. Бюллетенларнинг 862 минг 251 таси кечарсиз деб ҳисобланибди. Кечарли бюлеттен эгаларининг 51,...
23:31Шавкат Мирзиё Жиззахга келди, нефтни қайта ишлаш мажмуаси қурилишига бошланишини тамоша қилди
Бугун эрталаб Жиззахга келган Президент Шавкат Мирзиё жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, йирик лойиҳалар билан яқиндан танишиш билан машғул бўлди, халқ билан мулоқот қилди, дейилади ЎзАнинг хабарида. Кеча Жиззах вилоятига Акром Раҳмонқулов ҳоким этиб тайинланганди. Табиий, у президент билан бирга бўлган бўлса керак, аммо хабарда у бечоранинг номи тилга ҳам олинмайди. Шавкат Мирзиё Жиззахдаги Тадбиркорликка Кўмаклашиш...
21:45Шавкат Мирзиё АҚШ Қуролли Кучлари Марказий Қўмондонлиги Қўмондони, генерал Жозеф Леонард Вотелни қабул қилди
Президент Шавкат Мирзиё кеча мамлакатимизга амалий ташриф билан келган АҚШ Қуролли Кучлари Марказий Қўмондонлиги Қўмондони, генерал Жозеф Леонард Вотелни кечаёқ қабул қилгани ҳақида ЎзАга асосланиб ҳамма қўғирчоқ ахборот воситалари хабар қилдилар. Маълумки, АҚШ Қуролли Кучлари Марказий Қўмондонлиги Афғонистон, Ироқ ва Сурияда давом этаётган ва асосан исломий террористик гуруҳларга қарши бўлган урушлар билан шуғулланади. Афғонистон қўшнимиз бўлгани, ҳозир у ерда исломий террористик гуруҳларнинг ...
21:26Бечора сўмимизнинг аҳволи: “Қора бозор”да АҚШ доллари 8000 сўмлик довондан ошди
Бугун саррофлар АҚШ долларини 8000 сўмдан сота бошлашди. Пойтахт қора бозорларида аҳоли қўлидаги долларлар 7900 сўмдан харид қилинмоқда. Саррфолар бу ҳолни сўмнинг қурби кетаётгани, президент Шавкат Мирзиёнинг пенсия ва бошқа турдаги тўловларни нақд пулда амалга ошираётгани билан боғламоқдалар. Ўзбекистон Марказий Банки белгилаган сўнгги курсга кўра, АҚШ валютасининг жорийдаги қиймати 3705 сўмни ташкил қилмоқда.
- 20:52Ўзбекистонга ЕИнинг Марказий Осиë бўйича махсус вакили келди
Бугун Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазири Абдулазиз Комил Европа Иттифоқининг Марказий Осиë бўйича махсус вакили Петер Бурянни қабул қилди. Вазирлик расмий баëнотида айтилишича¸ учрашувда Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги сиëсий¸ савдо-иқтисодий ва молиявий-техник соҳадаги ҳамкорликнинг бугунги вазияти ва истиқболи муҳокама қилинган. Баëнотга кўра¸ томонлар учрашувда шунингдек Европа Иттифоқи - Марказий Осиë вазирлари учрашувини Ўзбекистонда ўтказишга тайëргарлик билан боғлиқ амалий ишлар ҳам кўриб чиқил...
20:35Президент Шавкат Мирзиё Туркия Ташқи Ишлар Вазирини қабул қилди
Кеча Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё Тошкентга расмий ташриф билан келган Туркия Ташқи Ишлар Вазири Мавлуд Човушўғлини қабул қилди. Расмий хабарда айтилишича, учрашувда асосий эътибор савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, жумладан, “Ургут” эркин иқтисодий ҳудудида ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш лойиҳаларини ҳамкорликда амалга ошириш масалаларига қаратилган. Бундан аввалроқ Мавлуд Човушўғлининг Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазирлигида қабул қилинга...
20:02АҚШ: Ўзбекистон - диний эркинликлар топталаётган ўлка. “Ҳаракат”: Бу масaлада АҚШдек давлат ҳам янглишмоқда
АҚШдаги Халқаро Диний Эркинлик Комиссиясининг куни кеча эълон қилинган навбатдаги йиллик ҳисоботида Ўзбекистон дунёда диний эркинликлар вазияти энг ёмон бўлган давлатлар қаторидан жой олди. Мазкур рейтингдаги биринчи ўнликда Ўзбекистон билан биргаликда Бирма (Мьянма), Хитой, Эритрея, Эрон, Шимолий Корея, Саудия Арабистони, Судан, Тожикистон ва Туркманистон қайд этилган. Ҳисоботда Ўзбекистон 12 йилдан бери диний эркинликлар борасида ташвиш уйғотиб келаётган давлат сифатида тилга олинади. Юқорид...
- 18:13Қизиқ: Тожикистон ҳукуматининг мажлисида Ўзбекистон билан ҳамкорлик масалалари кўрилди. “Ҳаракат”: Ҳали яна кўп ишлар қилиш керак
Тожикларнинг Asia-Plus Агентлиги хабар қилишича, бугун Душанбеда Президент Имомали Раҳмон бошчилигида ўтказилган ҳукумат мажлисининг кун тартибида Тожикистон ва Ўзбекистон бохжона хизматларининг ҳамкорлиги, божхона процедераларини осонлаштириш, икки тарафлама савдо масалаларини кўриш ҳам бўлган. Аммо, муҳокама қандай бўлгани, бу ҳақда қандай қарор ёки қарорлар қабул қилингани хабарда айтилмайди. Икки қўшни мамлакат ўртасидаги муносабатлар икки тожик – Ислом Карим ва Имомлали Раҳмон - ўрта...
17:27Чимкентдаги “Қозоқ элига (ёки юртига) минг раҳмат” монументи ва ўзбекларнинг “минг раҳмати” ҳақида
Бугун Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой Жанубий Қозоғистон вилоятининг маркази Чимкентга келгани ва бу ерда “Қозоқ элига (ёки юртига) минг раҳмат” номли монументининг ёки очилишида иштирок этгани, ёки аввалдан бор бўлган монументини бориб кўргани хабар қилинди. Қозоқларнинг хабарлари чалкаш. Масалан, Казинформ Агентлигининг хабарида Нурсултон Назарбой бу монументини бориб кўргани айтилса, 24.kz сайтида Нурсултон Назарбой бу монументининг очилишида иштирок этгани айтилади. Русч...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону![](/templates/harakat/assets/images/user_ico.png)
Хамроев Бахром
Добавить сведенияЧитать дальше...
Шовруқ Рўзимуродов
2001 йилда режим зиндонида ўлдирилган "Бирлик" халқ ҳаракатининг фаоли, Ҳаракатнинг Қашқадарё ташкилоти раиси,...
Добавить сведенияЧитать дальше...