27 April 2017
17:27 - Чимкентдаги “Қозоқ элига (ёки юртига) минг раҳмат” монументи ва ўзбекларнинг “минг раҳмати” ҳақида

Бугун Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой Жанубий Қозоғистон вилоятининг маркази Чимкентга келгани ва бу ерда “Қозоқ элига (ёки юртига) минг раҳмат” номли монументининг ёки очилишида иштирок этгани, ёки аввалдан бор бўлган монументини бориб кўргани хабар қилинди. Қозоқларнинг хабарлари чалкаш. Масалан, Казинформ Агентлигининг хабарида Нурсултон Назарбой бу монументини бориб кўргани айтилса, 24.kz сайтида Нурсултон Назарбой бу монументининг очилишида иштирок этгани айтилади. Русча хабарларда ҳам монументнинг оти қозоқча берилган – “Қазақ еліне мың алғыс”. Ўзбеклар “эл” сўзини ҳам халқ, ҳам юрт ёки мамлакат сифатида ишлатадилар, тахмин қилиш мумкинки, қозоқларда ҳам шундай. Нима бўлганда ҳам, монумент қозоқ халқига ёки қозоқлар юртига минг раҳматлар айтишга бағишланган.

Аммо, ҳамма гап шундаки, бу шаҳарни руслар Қозоғистонга бериб юбормасидан аввал, Чимкент ҳеч қачон қозоқ халқиники бўлмаган. Руслар 19-асрнинг охирги йилларида бутун Россия Импераияси бўйлаб аҳоли сонини санаш кампанияси ўтказганлар. Ўша санашнинг натижаларига кўра, Чимкент, Туркистон, Авлиё-ота каби шаҳарлар аҳолисининг 90-95 фоизи ўзбеклар бўлган.

Руслар асрлардан бери Марказий Осиёда лидерлик қилган ўзбекларни кучсизлантириш учун Чимкент, Туркистон, Авлиё-ота шаҳарларини ҳам ўз ичига олган минтақани Қозоғистонга, Ўш шаҳри атрофидаги минтақани Қирғизистонга атайлаб бериб юборганларини ҳар қандай ақли бор одам тушунади.

Қозоқлар “Қозоқ элига (ёки юртига) минг раҳмат” номли монумент ўрнатишнит истаслар, уни азалдан қозоқлар кўпчилик бўлиб яшаган тарихий ерлардан бирида ўрнатишлари керак эди. Бу монуметнинг намойишкорона ўзбекларнинг Чимкент шаҳрида очилиши – қозоқлар русларнинг сиёсатини давом эттириш йўналишида эканлигини кўрсатиш бўлган.

Даврвоқе, бу монумент охирги йилларда қаровсиз ётган ва ҳозир таъмирланиб, Қозоғистон Халқлари Ассамблеясига берилган “Қозоғистон” кинотеатри олдига ўрнатилибди. Қозоқларнинг хабарларида Нурсултон Назарбойнинг бу монумент олдидаги расми йўқ, монументнинг расми алоҳида берилган. Бизнинг хабаримизга айнан ўша расм қўйилган.

Қозоқларнинг хабарида айтилишича, бу монумент ҳозир Қозоғистонда яшаётган халқларнинг қозоқларга билдираётган миннатдорчилик рамзи эмиш.

Ҳа, дейди мухбиримиз истеҳзо билан, айниқса ўзбеклар ўзларига бу ерларда яшаш имкони берган қозоқларга тезроқ минг раҳматлар айтишлари керак. Буни тезроқ айтиб олмаслар, яқинда айтиш имкони қолмайди, чунки, қозоқлар келажакда ўзбекларни бутунлай бу ҳудудлардан сиқиб чиқариш ниятида эканликларини кўзи кўр одам ҳам кўриб турибди.

Аслида, ўзбеклар бу минтақаларда йўқ бўлиб кетаётган мавқеларини тиклашлари, ҳамма туркий тилли миллатларни тенг равишда Туркистонга бирлаштиришнинг бош ташаббусчиси бўлишлари керак. Ана ўшанда, табиий, расмдаги каби на санъат нуқтаи назаридан, на миллийлик нуқтаи назаридан қиймати бўлмаган монументлар ахлатхоналарга отилади.