27 April 2017
18:13 - Қизиқ: Тожикистон ҳукуматининг мажлисида Ўзбекистон билан ҳамкорлик масалалари кўрилди. “Ҳаракат”: Ҳали яна кўп ишлар қилиш керак

Тожикларнинг Asia-Plus Агентлиги хабар қилишича, бугун Душанбеда Президент Имомали Раҳмон бошчилигида ўтказилган ҳукумат мажлисининг кун тартибида Тожикистон ва Ўзбекистон бохжона хизматларининг ҳамкорлиги, божхона процедераларини осонлаштириш, икки тарафлама савдо масалаларини кўриш ҳам бўлган. Аммо, муҳокама қандай бўлгани, бу ҳақда қандай қарор ёки қарорлар қабул қилингани хабарда айтилмайди.

Икки қўшни мамлакат ўртасидаги муносабатлар икки тожик – Ислом Карим ва Имомлали Раҳмон - ўртасидаги душманлик кайфияти туфайли ҳам ўта ёмон эди. Ҳозир улар тузалаётгандек кўринади.

Масалан, яна ўша агентликнинг хабарига кўра, 21 апрелда Душанбеда 25 йилдан бери биринчи марта Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг кўргазма-ярмарка бўлибди. Агентликнинг мухибири айтишича, бу кўргазма-ярмаркаси тожиклар учун кутилмаган воқеа бўлибди, Ўзбекистон мустақиллик йиллари эришган ютуқлардан ҳамманинг оғзи очилиб қолибди.

Бундай воқеалар ҳаммани қувонтириши табиийдир, дейди мухбиримиз. Аммо, унутмайликки, икки тарафлама алоқаларнинг ёмонлашганининг бошқа сабаблари ҳам бор. Аввалги хабарларимизда аниқ мисоллар билан кўрсатиб айтилганидек, Тожикистон, Қозоғистон ва Қирғизистонда ўзбек мактабларини бекитиш, ўзбекларни она ерларидан сиқиб чиқариш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Бу уччала мамлакат бундай сиёсатдан воз кечганини кўрсатмагунча, алоқалар юксак савияга чиқолмайди.